Саммит ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланганди. Бугундан чекловлар олиб ташланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши ҳақида хабар берилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.