Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги вазият юзасидан фикр алмашди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги вазият юзасидан фикр алмашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Улар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеани муҳокама қилди. Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ва икки томонлама келишувларга эришилганини олқишлади.

20 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари Қирғизистон-Тожикистон чегараси яқинида юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашди. Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилди.

«Газета.uz»да реклама

Устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бўлажак олий даражадаги, шу жумладан минтақавий тузилмалар доирасидаги учрашувларга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.