«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселектор йиғилишида валюта бозори барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди. «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган

Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган.

«Эришган ютуқларимизни сақлаб қолишимиз керак». Нозим Хусанов — болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйилгани ҳақида

Меҳнат вазири Нозим Хусанов мамлакат ютуғининг 50 фоизи болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйишга эришилганида бўлса, қолган 50 фоизи уни сақлаб қолишга боғлиқлигини айтди. Сенат раиси Танзила Нарбаева эса «одамлар яратилган шароитлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя тизимидан қониқиши кераклигини» таъкидлади.

Давлат харидларидаги коррупциядан қандай қутилиш мумкин?

Коррупцион схемаларнинг давлат, жамият ва тадбиркорликка етказадиган зарари мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлади. ТДЮУ «Бизнес ҳуқуқи» кафедраси мудири Хусаин Раджапов давлат харидларида учраши мумкин бўлган коррупцион схемаларни таҳлил қилди ва ушбу қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирди.

Гулистон нефть базасида маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш камомадлар аниқланган

“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси”да манфаатлар тўқнашуви, маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш ва нефть маҳсулотлари камомади аниқланди “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда. Навбатдаги ўрганиш “Гулистон нефть базаси” МЧЖда ўтказилди.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивани зиёрат қилди (фото)

30 март куни Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған ҳамда уларнинг рафиқалари Хоразмга ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни, жумладан Ичан қалъани зиёрат қилди.

Дзюдочиларимизни Туркияда катта мусобақа кутиб турибди

Бугун тонгда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда Туркияга йўл олди. Жамоамиз 1-3 апрель кунлари Анталья шаҳрида ташкил этиладиган “Катта дубулға” турнирида иштирок этади.

Шаҳрам Ғиёсов ва Элнур Абдураимов «Канело — Бивол» бокс оқшомида жанг қилади

Ўзбекистонлик икки нафар боксчи 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда World of Boxing промоутерлик компанияси маълум қилди.

Давлатнинг айрим АЖлардаги «олтин акция» ҳуқуқи бекор қилинди

Ўзбекистонда стратегик тармоқларнинг хусусийлаштириладиган айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи — «олтин акция» бекор қилинмоқда. Қолаверса, энди унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва у корхона бошқарув органи бўлиши мумкин.

Бухорода вилоят суди раиси ўринбосари «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилинди

Президент фармойиши билан Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилиниб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Осиё чемпионатидан қайтган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 24-27 март кунлари Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда муваффақиятли иштирок этган жамоамиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ўзаро муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига олиб чиқади

Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига кўтаришга келишиб олди. Музокаралар якунида 10 та ҳужжат, шу жумладан, имтиёзли савдо, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллигини кескин қисқартиради. Туркияда бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари натижаси

Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Украина халқаро хавфсизлик кафолатлари масаласида ўз таклифларини тақдим этди.

Спортчимиз Осиё чемпионатидаги 3-медалини қўлга киритди

Бугун Тожикистонда велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг энг қизиқарли дастури – катталар ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида гуруҳ пойгаси баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу дастурда ҳам юртдошларимиз шоҳсупага кўтарилишди.

Абдулазиз Камилов хорижда даволанмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг «ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида» хорижда даволанаётгани хабар қилинди.Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди, — дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Велоспортчиларимиз бешинчи олтин медални расмийлаштиришди

Душанбе шаҳрида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Терма жамоамиз бугунги кун ҳисобидан иккинчи, мусобақадаги бешинчи олтин медалини қўлга киритди.

«Адолат» партияси вакили «Очиқ бюджет» порталида маблағ ажратишга овоз бериш жараёнини «тиланчилик» деб атади

«Адолат» партияси вакили Гулнисо Саидова «Очиқ бюджет» порталида фуқаролар муаммолар ечими бўйича ташаббусларни таклиф этиб, бунга овоз тўплаш жараёнини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, «бу ўзларига қадрдон бўлган ташкилот, мактаб, боғча ва ҳоказоларга давлатнинг маблағ ажратилиши учун тиланчиликдир».

Ёш спортчимиз Токио-2020 иштирокчисини мағлуб этиб, халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Тунисда стол тенниси бўйича ёш тоифалари бўйича жаҳон сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган ҳамюртларимиз 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Осиё чемпионатида навбатдаги олтин

Тожикистонда ўтаётган велошоссе бўйича қитъа биринчилигининг навбатдаги кунида терма жамоамиз яна бир олтин медални қўлга киритди. Бугун ёшлар ўртасидаги гуруҳ пойгаси ҳамюртимиз София Каримованинг ғалабаси билан якунланди.

ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан электрошокерни ишлатган. Шокерлар қайси ҳолатларда қўлланилиши мумкинлиги хусусида Адлия вазирлиги изоҳ бермоқда

Наманган вилоятида инпекторнинг қонуний талабларини бажармаган ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходими электрошокерни ишлатган.

Токио-2020 иштирокчиси қитъа чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Тожикистонда велошоссе бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун ўтказилган пойгалар давомида терма жамоамиз яна бир медални қўлга киритди.

Янина Кускова Осиё чемпионатидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритди

Велоспорт бўйича терма жамоамиз вакиласи Янина Кускова Тожикистонда ўтаётган қитъа биринчилигида навбатдаги олтин медалга сазовор бўлди. Бугун 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги алоҳида стартда спортчимиз энг яхши натижани қайд этди.

3х3 баскетбол: Қизларимиз Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга кирита олишмади (видео)

Қатарда баскетболнинг 3х3 йўналиши бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақасининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда аёллар жамоамиз финалгача етиб борди.

Усик ва Жошуаларнинг реванш жанги қачон бўлади?

Промоутер Эдди Хирн оғир вазн тоифасидаги чемпион Александр Усик ва экс-чемпион Энтони Жошуалар ўртасидаги реванш жангининг вақти ва жойи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Жанг ўтказиш учун жой бўйича бутун дунёдан тўрт-бешта таклиф бўлди.

Шумахернинг ўғли Саудия Арабистонидаги гран-прида ҳалокатга учради (видео)

Haas жамоаси ҳайдовчиси Майк Шумахер Саудия Арабистони Гран-присининг бугунги саралаш босқичи пойгасида ҳалокатга учради. Пойгаларнинг иккинчи сегментида 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, катта тезликда деворга бориб урилган.

Таиланддан хушхабарлар давом этади

Районг шаҳрида ўтказилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Кутилганидек, бугунги баҳслар ҳам жамоамиз учун муваффақиятли якунланиб, қатор медалларни қўлга киритдик.

Душанбедаги Осиё чемпионатида навбатдаги олтин медални қўлга киритдик

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида делегациямиз яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Бугун ҳамюртимиз Анна Кускова ёшлар орасида энг яхши натижани қайд этди.

Баскетболчиларимиз Жаҳон кубоги йўлланмаси учун баҳс олиб боришади

Қатар пойтахтида 3х3 баскетбол бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақаси саралаш босқичи ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган аёллар жамоамиз бугун жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.