Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Туркия етакчиси Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Туркия етакчиси Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Фото: Президент матбуот хизмати
«Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.