Ёшлар туризм соҳасига оид лойиҳаларини тақдим этишди

Шаҳрисабздаги “Лочин” оромгоҳида “Ёшлар келажак бунёдкорлари” III халқаро қурултойи доирасида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини кучайтириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида “Енг яхши туризм лойиҳаси” танлови бўлиб ўтди. Унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар Республика миқёсида туризм соҳасини ривожлантириш, ёш саёҳатчилар сонини кўпайтиришга эришиш, инвестицияларни жалб қилиш, туризм салоҳиятини кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва лойиҳаларини намойиш этишди.

Тошкент туманида 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак фарзандли бўлди

Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида кўрилаётган Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганини маълум қилди. Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023/2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.

Бугун Тошкентда Олимпия делегацияси тантанали кутиб олинади — видео харита

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун Тошкентга қайтади. Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, спортчилар Тошкент халқаро аэропортига Тошкент вақти билан 19:10 да қўниши кутилмоқда.

Тошкентда учта туман «свет»дан узилади

Тошкент шаҳрининг учта туманида электр энергияси вақтинчалик узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар берди.

Бухорода икки эркак ҳаракатланаётган Damas устига чиқиб олишди — видео

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолатга изоҳ бериб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки киши ҳаракатланаётган Damas томига чиқиб олгани акс этган видео тарқалди.

Россияда 15 нафар ўзбекистонликни қамалди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари вазиятга аниқлиқ киритиш мақсадида 2024 йил 8 августда Россия ИИВнинг Москва вилояти Одинтсова шаҳар округидаги бўлимида бўлишди. Учрашув давомида, ҳақиқатда, полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди.

Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди

Статистика агентлиги томонидан амалга оширилган норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижаларига кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми АҚШ доллари эквивалентида 10,7 миллиард долларга қўшимча ҳисоб-китоб қилинди ва амалдаги 90,9 миллиард доллардан 101,6 миллиард долларга етди. Ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, норасмий иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2023 йилда 26 трлн сўм қўшимча аниқлик киритган ҳолда баҳоланди ҳамда амалдаги 297,3 трлн сўмдан 323,3 трлн сўмга ошди.

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ўз тарихидаги энг зўр натижа билан тугатди!

Бир неча кун бутун дунё эътибор марказида бўлган Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. Дунёнинг 206 мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли атлетлар иштирокидаги Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга муваффақ бўлди.

Париж-2024. Улуғбек Рашитов ёпилиш маросимида делегациямиз байроқдори бўлади

Бир неча соатдан кейин “Стад де Франц” стадионида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бошланади. Мазкур тадбирда делегациямиз байроқдори вазифасини таеквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов бажаради.

Париж-2024. АҚШ медаллар жамғариш бўйича Хитойдан ўтиб, якуний ғолибликни қўлга киритди

Америка Қўшма Штатлари сўнгги финалда ғалаба қозониб, Олимпиада медаллари сони ва пробаси бўйича ғолиб чиқди. Бугун Парижда бўлиб ўтган 2024 йилги ўйинларнинг аёллар баскетболида АҚШ жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Париж-2024. Олимпиада ёпилишида хавфсизликни 20 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари таъминлайди

Олимпиада ёпилишида хавфсизликни таъминлашга 20 мингдан ортиқ полициячи ва жандарм жалб этилган. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманин маълум қилди.

Байден ва Обама АҚШ аёллар терма жамоасини Олимпиада олтини билан табрикладилар

Жо Байден ва Барак Обама АҚШ футбол аёллар терма жамоасини Олимпиада олтин медали билан табриклади. Олимпия турнири финалида АҚШ терма жамоаси Бразилия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Турсуной Жабборова делегациямизнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокига якун ясаб берди

Оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборованинг чиқиши билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштироки якунига етди. +81 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз даст кўтаришда 118, силтаб кўтаришда 133, икки кураш бўйича эса 251 кг натижа билан мусобақани 10-ўринда тугатди.

Канадалик спортчи жаҳон рекордини ўрнатди

Канадалик спортчи Кэти Винсент 200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича 2024-йилги Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Финалда Винсент 200 м масофани 44,12 натижа билан босиб ўтди, бу янги жаҳон рекордидир.

Янги зеландиялик спортчи Олимпиададаги 8-олтин медалини қўлга киритди

Кўп карра жаҳон чемпиони янги зеландиялик спортчи Лиза Каррингтон 500 м масофага байдаркада эшкак эшиш бўйича 2024 йилги Олимпия олтин медалини қўлга киритди. У 2012 йилдан бери Олимпия ўйинларида қатнашади ва шу пайтгача 8 та олтин медални қўлга киритган.

Париж-2024. Нейтрал мақомда иштирок этган атлет медалли бўлди

Олимпия ўйинлари доирасида оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасида 102 килограммгача вазн тоифасида дастурлар якунланди. Унинг ғолиби 2023 йилги жаҳон чемпиони, Хитой вакили Лью Хуанхуа бўлди.

Марафон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони фаолиятини якунлади

Марафон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони (2016, 2020), кениялик 39 ёшли Элиуд Кипчоге  Париждаги ўйинлар фаолиятидаги сўнггиси эканини айтди. "Мен энг ёмон марафонимни ўтказдим.

Париж-2024. Қояга чиқиш бўйича чемпион аниқланди

Кеча Париждаги Олимпия ўйинларида тоққа чиқиш бўйича дастурларнинг якуний куни бўлиб ўтди. Словениялик спортчи Яня Гарнбрет 168,5 балл тўплаган ҳолда қояга чиқиш бўйича 2024-йилги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди.

Токио Олимпиадаси чемпиони касаллиги сабаб финал босқичини ўтказиб юборди

2020-йилги Токио Олимпиадаси чемпиони, 2023-йилги жаҳон чемпиони, италиялик спортчи Жанмарко Тамбери Париждаги Олимпия ўйинларининг финал босқичидан чиқиб кетди. Бу ҳақда у буйраги билан боғлиқ муаммоларга асосланиб, ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Франциялик спортчи трассада ҳушини йўқотди

2020-йилги Франция чемпиони, 22 ёшли спортчи Алессиа Зарбо Олимпия ўйинларида 10 000 м масофага югуриш бўйича финалда ўз иштирокини якунлай олмади. Зарбо пойганинг 26-дақиқасида (финишга бир неча давр қолганда) ҳушини йўқотди ва трассага йиқилди.

Хитойлик оғир атлетикачи 81 кг вазн тоифасида чемпион бўлди

Хитойлик оғир атлетикачи Ли Вэньвэнь Париж-2024 Олимпиадасининг 81 килограмм вазн тоифасида 309 килограмм натижа билан олтин медални қўлга киритди. Жанубий кореялик спортчи Парк Хе Жунг (299 кг) иккинчи ўринни эгаллади.

Қочқинлар жамоаси аъзоси Олимпия ўйинларидан четлаштирилди

Қочқинлар жамоаси аъзоси Манижа Талаш Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этишдан четлаштирилди. Ўз нутқи давомида Талаш "Афғон аёллари учун эркинлик" деб ёзилган белгини олди.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бош соврини иштирокида “Trophy tour” тадбирлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 10-24-август кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб Футзал бўйича Жаҳон чемпионати кубоги тақдимоти –“Trophy tour” тадбири бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказиладиган мазкур тадбирлар давомида ишқибозлар Жаҳон чемпионатининг бош соврини билан суратга тушишлари, кўнгилочар дастурларда иштирок этишлари ҳамда ҳамкорлар томонидан тақдим этиладиган эсдалик совғаларга эга бўлишлари мумкин.

Россиялик спортчилар Олимпиаданинг ёпилиш маросимида иштирок этмайди

2024 йилги Олимпиадада нейтрал мақомда қатнашаётган россиялик спортчилар Париждаги ўйинларнинг ёпилиш маросимини ўтказиб юборадилар. Олимпиадада қатнашган охирги россиялик каноэчилар ёпилиш маросимида қатнашмайди.

Париж-2024. Марафонда янги Олимпия рекорди ўрнатилди

2022-йилги жаҳон чемпиони 32 ёшли эфиопиялик спортчи Тамират Тола марафонда Олимпиада чемпиони бўлди. Парижда (Франция) у 42 км 195 м масофани 2 соат 6 дақиқа 26 сонияда босиб ўтди ва шу билан янги Олимпия рекордини ўрнатди.

Тўлқин Қиличевнинг аҳволи ҳақида расмий маълумот берилди

Кеча хорижий оммавий ахборот воситаларида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев билан боғлиқ хабарлар тарқалди.Ҳаммангизга маълумки, мураббийлик фаолияти жуда мураккаб иш, айниқса бу даражадаги нуфузли Олимпия ўйинларида жамоани тайёрлаш, мусобақадаги иштирокдан сўнг ғалаба ва мағлубиятга кўникиш мураббийдан катта руҳий босимни, шу билан бирга бундай юқори даражадаги мусобақа одамдан кучли матонат ва руҳий зўриқишларни талаб қилади.

Париж-2024. Бугун Турсуной Жабборовага мухлислик қиламиз

Бугун Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етади. Спортчиларимизнинг тарихий Олимпиададаги иштирокини оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова якунлаб беради.

Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдан кетганини эълон қилди

Париж-2024 бокс баҳсларининг финал учрашувлари якунига етди. Сўнгги баҳсда Баҳодир Жалолов ва испаниялик Аюб Ғадфа қатнашди ҳамда якунда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди.

Рўзиқул Бердиев: «Асосийси – 3 очко»

Суперлигада 15-тур баҳслари давом эттирилди. Турнинг марказий учрашуви эса Қаршида кечди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.