Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашув ўтказмоқда. “Биз бу кунларни бутун халқимиз, футбол ишқибозлари билан 34 йил кутдик.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Устюрт платосида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб қуш — 893 та ҳуборо табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди. Ҳуборо Ўзбекистон Қизил китобига, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган, шунингдек, ёввойи фауна ва флоранинг ноёб турлари халқаро савдоси бўйича CITES конвенциясининг I иловасига ҳам киритилган.
Андижон вилоятида дарёда чўмилиш вақтида ғарқ бўлган ўсмирнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Ҳукумат ишлари бўйича вазир Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергавий бошчилик қилди.
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Андижон вилоятида дарёда чўмилиш вақтида ғарқ бўлган ўсмирнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида судьялар кенгашларининг халқаро йиғини бўлиб ўтди. Анжуманда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд тизимларида самарали бошқарувни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов «халқаро дипломатия саҳнасига» айланган Самарқанд ҳамда ушбу вилоятни бошқарган президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий йўли ҳақидаги янги кенг кўламли мақоласида давлат рамзлари мавзусига тўхталиб ўтди.Унинг фикрича, мустақилликка эришилганидан кейин ҳам мамлакат гербида пахта ва буғдой тасвирларининг сақлаб қолиниши аввалги тузум билан мафкуравий боғлиқликни акс эттирган.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 19 май куни бўлиб ўтган мажлисда қурилиш соҳасидаги коррупция, бюджет маблағларининг сарфланишидаги қонунбузилишлар ва сифат устидан назоратнинг етарли эмаслиги муносабати билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовга парламент сўрови юборди.Сенатор Зумрад Бекатова маъруза қилди.
22 май учун об-ҳаво прогнози: айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда 21 май соат 20:00 дан 22 май соат 20:00 гача Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Айрим вилоятларда ёғингарчилик, момақалдироқ, шамол кучайиши ва чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 7-тур учрашувлари якунланди.Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров мусобақа пешқадами, германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб борди.
Риёд-2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига кирган спорт турлари маълум бўлди. Жорий йилнинг 28 ноябрь – 7 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.
Бугун Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатининг кёруги йўналишидаги баҳслари старт олди. Дастлабки кун Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар нархи ва бозорнинг фаоллиги таҳлил қилинди. Апрель ойида уй-жой бозорида фаоллик пасайди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда мамлакатда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.
Шахмат оламининг ёш юлдузи, яқиндагина гроссмейстер унвонини қўлга киритган аргентиналик Фаустино Оро Жавоҳир Синдоров ва Гукеш Доммаражу ўртасидаги бўлажак жаҳон чемпионлиги баҳси юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, ўзбекистонлик шахматчи айни дамда фаворит ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон март ойидан кейин Эронга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Рақобат қўмитаси онлайн реклама (эълон жойлаштириш) хизматлари бозорида “OLX Classifieds” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эндиликда мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилади.
20 майдан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги — Боткен вилоятидаги учта назорат-ўтказиш пункти (НЎП) узлуксиз иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизматига таяниб, AKIpress ёзмоқда.
18–19 май кунлари Нукус шаҳрида журналистлар, блогерлар ҳамда судлар матбуот хизмати вакиллари учун суд жараёнлари ва ҳуқуқий масалаларни профессионал тарзда ёритишга бағишланган икки кунлик тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, Олий суд ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Устюрт платосида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб қуш — 893 та ҳуборо табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди. Ҳуборо Ўзбекистон Қизил китобига, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган, шунингдек, ёввойи фауна ва флоранинг ноёб турлари халқаро савдоси бўйича CITES конвенциясининг I иловасига ҳам киритилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори воситалари нархларини асоссиз ошириш билан боғлиқ қарийб 686 мингта ҳолатни аниқлади. Қонунбузилишлар орқали олинган маблағлар умумий суммаси 21,1 млрд сўмдан ошган.
Тошкент вилояти Паркент туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари давлат захирасидаги ер участкасини ноқонуний сотишга уринишнинг олдини олди. Тергов маълумотларига кўра, маҳалла фуқаролар йиғини раиси 56 ёшли фуқаро билан биргаликда харидорга 10 сотих ер участкасини 20 минг долларга сотишга келишиб олган.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида сел оқими 24 ёшли эркакнинг ҳаётига зомин бўлди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, фожиа 19 май куни «Янги ҳаёт» маҳалласида содир бўлган.
Тjшкент, 19 май 2026 й. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозорининг навбатдаги шарҳини тақдим этди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) 13-Бутунжаҳон урбанизация форуми (WUF13) давом этмоқда. У муносиб яшаш шароитига эга бўлмаган миллиардлаб инсонларнинг муаммосини жаҳон сиёсий кун тартибига олиб чиқаётган глобал чақириқ бўлмоқда.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 6-тур учрашувлари якунланди.Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири, америкалик Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб борди.
Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Ватан ғамидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил давомида Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида юз берган муҳим воқеалар жамланган.
Тошкент вилоятидаги «Амирсой» тоғ курорти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко ҳамраислигида ўтказилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.