Собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди.Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 1-ўринбосари — мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram-канали.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 март куни референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди ва уларнинг таркиблари тасдиқлади.Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 23 март куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.
«Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига Шавкат Умурзоқов тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»га бир қанча мустақил манбалар.
Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон расмийлари билан учрашди. Унда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти 1−2 май кунлари Германияга ташриф буюришини маълум қилди. У Германияда «Ўзбекистонни тўғри тушунишларини» таъкидлади, буни у «жуда қадрлайди».
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформаси, шунингдек, Табиий офатлар мониторинги марказини яратишни таклиф қилди. Ўзбекистон Ҳатай вилоятининг Овакент туманини қайта тиклашга ҳам ёрдамлашади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.16 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича республика референдуми 30 апрель — якшанба куни ўтказилади. Муддатидан олдин овоз беришни истаганлар 19−26 апрель кунлари жараёнда қатнашишлари мумкин.
Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқилди.
Анвар Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, Фарҳоджон Исмоилов эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди.Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Анқарада президент Шавкат Мирзиёев топширди.
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистондаги музокараларда гендер тафовутига чек қўйиш, қамоқда сақлаш жойларида шафқатсиз муносабатга барҳам бериш, ННТларнинг эркин фаолият юритиши, ОАВ ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон воқеалари каби масалаларни муҳокама қилди.БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Тюрк 13−15 март кунлари Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи якунлари бўйича ўз кузатувлари ва тавсияларини журналистлар билан ўртоқлашди ҳамда бу ҳақда мамлакат расмийларига билдирди.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди ҳукумат.Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг маслаҳатчиси этиб тайинланганини рад этди.
Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилди.
2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган.
Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида парламент ва президент ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бош вазир номзоди барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувдан сўнг президент томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон президенти ота-оналар мажбуриятини ошириш мақсадида Сурхондарё тажрибаси сифатида шанба-якшанбани «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 март куни бўлиб ўтган сессиясида вилоятда якшанба кунини «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Туркияга боради.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Туркияга жўнаб кетади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Олий Мажлис Сенати Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуот ва бошқа ОАВларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.
Андре Карстенс Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.
Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи «Термиз» дала ўқув майдонида қўшинларнинг бригада тактик ўқувини кузатди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.
Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.
«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У 2017−2020 йилларда мазкур ташкилотда биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган.
2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.2022 йил декабрь ойидан Сурхондарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деб топди. Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар аниқланмаган.
13 март куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан танишади, ҳарбий масканларда ҳам бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.