Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шоядбек Бабаев Андижоннинг Пахтаобод туманига ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган.

Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига Бабаев Шоядбек Ҳасанбоевич тайинланди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

У мазкур лавозимда 2022 йилнинг октябридан буён ишлаб келаётган Азизбек Латифжонов (собиқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари)нинг ўрнини эгаллади.

Шоядбек Бабаев 1981 йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини (сиртқи), 2016 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида «Ўзбекистон темир йўллари», «Тошкент механика заводи» акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва қатор вазирликда раҳбар лавозимларида ишлаган.

Шу пайтга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.