Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

Бугун Албаниянинг Дуррес шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси эрта тонгда Европа сафарига йўл олди.

Дзюдо. Бугун Тбилиси «катта дубулға» турнирида 4 дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи турнир бошланади. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада 11 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Нью-Дели-2023. Ўзбекистонлик аёл боксчилар ЖЧни медалсиз якунлашди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар жаҳон чемпионатида бугун ярим финал жанглари ўтказилади. Афсуски, мусобақанинг ушбу босқичигача ўзбекистонлик спортчилардан ҳеч бир етиб кела олмади.

Нью-Дели-2023. Уч боксчимиз ярим финал остонасида тўхтади

Ҳиндистон мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 22 март, чоршанба кунги баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.-48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова Мўғулистон вакили Алтансесег Лусиаханга қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Нью-Дели-2023. Бугун 3 боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

Нью-Дели мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун уч нафар ватандошимиз чорак финал босқичида ўз жангларини ўтказишади. Бугунги ғалаба уларни ярим финалга олиб чиқади ва камида бронза медалини тақдим этади.

Бокс. Бугунги кун вакилларимиз учун омадли ўтди

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда уч нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида ўз жангларини ўтказишди.

Боксчиларимиз Қирғизистондаги турнирда иштирок этишади

21-25 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Бокс. Бугун уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Ҳиндистонда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Бугун уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -48 кг: Фарзона Фозилова - Снежана Силжкович (Сербия) (13:30) -63 кг: Хадичабону Абдуллаева - Елена Яничиевич (Сербия) (16:00 дан сўнг) -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Манжу Бамбория (Ҳиндистон) (19:25 дан сўнг).

Бокс. Аёллар ўртасидаги ЖЧнинг бугунги кунида барча ҳамюртларимиз мағлуб бўлди

Нью-Дели мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни ҳамюртларимиз учун якунланди. Афуски, унда рингга кўтарилган барча вакилларимиз мағлубиятга учрашди.

Бокс. ЖЧ. Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида рингга кўтарилади

Ҳиндистон пойтахтида дунёнинг энг кучли аёл боксчилари ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг бешинг бешинчи куни.

Таэквондочиларимиз Бельгиядаги турнирда 6 та медаль қўлга киритишди

Бельгиянинг Ломмел шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Belgian Open» турнири ниҳосига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

UFC-286. Камару Усмон реванш жангида ҳам Эдвардсга ютқазиб қўйди, Гэтжи Физиевдан устун келди

Англиянинг Лондон шаҳрида UFC 18 март оқшомида ўзининг навбатдаги рақамли мусобақасини ўтказди.UFC 286 нинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Леон Эдвардс (21-3) ва Камару Усман (20-3) ўртасида кечди.

Нью-Дели-2023. Азиза Якубова илк жангдаёқ ютқазиб қўйди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун бир нафар боксчимиз ўз жангини ўтказди. 50 кг. вазн тоифасида Азиза Якубова таиландлик рақибасига қарши рингга кўтарилди ва, афсуски, 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Нью-Дели-2023. Икки жанг ва икки ғалаба

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун икки нафар боксчимиз рингга кўтарилди.Энг енгил вазн тоифасидаги (48 кг.) спортчимиз Фарзона Фозилова италиялик Роберта Бонаттига қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0. 54 кг.

Нью-Дели-2023. Бугун икки боксчимиз ўз жангини ўтказади

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи кун жанглари ўтказилади. Унда икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади: Фарзона Фозилова - Роберта Бонатти (Италия) (А ринг, 17:30)Нигина Ўктамова - Глория Фернандес Куиноньес (Мексика) (Б ринг, 19:10 дан сўнг) Манба: stadion.uz

Таэквондо. Бугун терма жамоамиз Бельгиядаги турнирда иштирокини бошлайди

Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бельгиянинг Ломмель шаҳрида “Belgian Open” халқаро турнирида иштирок этади. Улуғбек Рашитов, Светлана Осипова каби 8 нафар терма жамоамиз етакчилари мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: -68 кг: Нияз Пулатов – Муҳаммад Омейрат (Германия) -74 кг: Улуғбек Рашитов – Вадим Дурлеску (Германия) -74 кг: Жасур Жайсунов – Томас Афонсенко (Австралия) / Габриел Турбио (Бразилия) -80 кг: Шуҳрат Салаев – Алиаскар Алиев (Озарбайжон) -87 кг: Никита Рафалович – Жошуа Юргенс (Германия) / Мануел Поллет (Белгия) -49 кг: Мадинабону Маннопова – Наира Линан (Андорра) -62 кг: Феруза Содиқова – София Котби (Бельгия) / Мартина Атанасова (Болгария) +73 кг: Светлана Осипова – Сара ди Зинно (Германия) / Калина Бояджиева (Болгария) Манба: Olympic.uz

Хоккей. «Ҳумо» сафардаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва финалга яқинлашди

"Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичидан ўрин олган ярим финалнинг тўртинчи учрашувини ўтказди. Жамоамиз бугун ҳам Атирау шаҳрида "Бейбарис" клубига қарши муз устига чиқди.

Ўзбек спортида тарихий ғалаба: ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпиони!

Мўғулистон пойтахтида хоккей бўйича U-18 ёш тоифасида қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, мазкур спорт турида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Нью-Дели-2023. Ўзбекистонлик боксчиларда 2 ғалаба ва бир мағлубият

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари 17 март, жума куни бўлиб ўтди.Кун давомида уч нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди.

Нью-Дели-2023. Бугун уч нафар боксчимиз ўз жангини ўтказади

Бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи кун жанглари ўтказилади. Унда уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева – Алеша Жекман (Гуайана) (Б ринг, 14:25 дан сўнг)-75 кг: Соҳиба Рўзметова – Кун Дием (Вьетнам) (А ринг, 14:55 дан сўнг)-60 кг: Ситора Турдибекова – Римма Волассенко (Қозоғистон) (А ринг, 17:40 дан сўнг)Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Хоккей. «Ҳумо» ярим финалда олдинга ўтиб олди

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей плей-офф босқичининг ярим финалидан ўрин олган Қозоғистоннинг «Бейбарис» клубига қарши учинчи ўйинни ўтказди.Атирау шаҳридаги кечган қийин ўйинда тошкентликлар ғалабани илиб кетишди.

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ. Биринчи кунда бир ғалаба ва бир мағлубият

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 16 март, пайшанба куни старт олди.Биринчи кунги баҳсларда икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.

Бокс. Феруза Казакова жаҳон чемпионатидаги юришини ғалаба билан бошлади

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Дунёнинг кучли аёл чарм қўлқоп усталари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Бугун бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади

Бугун Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади! Мусобақанинг биринчи кунида 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -52 кг: Феруза Казакова – Жунхюнг Жун (Жанубий Корея) (А ринг, 14:10 дан сўнг) -57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева – Тина Рахими (Австралия) (14:55 дан сўнг) Манба: @OlympicUz

Бокс. Бугун аёллар ўртасидаги ЖЧ бошланади

Бугун аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Унда 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:-52 кг: Феруза Казакова – Жунхюнг Жун (Жанубий Корея) (А ринг, 14:10 дан сўнг)-57 кг: Махлиё Ҳабибуллаева – Тина Раҳимий (Австралия) (14:55 дан сўнг)Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатини қайси рақибаларга қарши бошлашади?

Бугун Ҳиндистонда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Унга кўра, ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:  -48 кг: Фарзона Фозилова – Роберта Бонатти (Италия) -50 кг: Азиза Якубова – Чутхамат Раксат (Таиланд)-52 кг: Феруза Казакова – Жунхюнг Жун (Жанубий Корея)-54 кг: Нигина Ўктамова – Каролина Фернандез (Мексика)-57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева – Тина Рахими (Австралия)-60 кг: Ситора Турдибекова – Римма Волассенко (Қозоғистон)-63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева – Алеша Жекман (Гуайана)-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Сара Варерау (Янги Зеландия) / Манжу Бамбория (Ҳиндистон)-70 кг: Азиза Зокирова – Анастасия Демурчян (Россия)-75 кг: Соҳиба Рўзметова – Кун Дием (Вьетнам)Маълумот учун, 16 март куни старт оладиган жаҳон чемпионатида дунёнинг 65 мамлакатидан 324 боксчи иштирок этади.

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 2,5 миллион крона бўлган супертурнирда иштирок этади

Жорий йилнинг 29 май — 9 июнь кунлари Норвегияда кучли шахматчилар иштирокидаги "Norway Chess" супертурнири ўтказилади. Унда 10 шахматчи иштирок этади ва мусобақага Нодирбек Абдусатторов ҳам таклиф этилган.

Дзюдо: Тбилиси «катта дубулға» турнирида иштирок этадиган таркибимиз маълум

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида «катта дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги турнир бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Таэквондочиларимиз Беларус очиқ чемпионатида бешта медалга сазовор бўлишди

10-12-март кунлари Минск шаҳрида таэквондо WT бўйича Беларус очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган спортчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпионатида пешқадамлик қилишмоқда

Маълум қилганимиздек, айни кунларда Мўғулистонда хоккей бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг етакчига айланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.