Бокс. WBО'нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди

Бокс. WBО'нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олди:

Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин;

Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси — 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринда қолди;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси — 55,3 кг) 6-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси — 55,3 кг) 7-ўрин;

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси — 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринга жойлашди;

Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн — 76,2 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб 10-ўринга жойлаштирилди;

Баҳодир Жалолов (супероғир вазн — 90,7 кг) ўтган ойдаги сингари 15-ўринда қолди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.