Махачев учун қайси жанги энг оғир ўтганди?

Енгил вазн тоифасида UFC'нинг амалдаги чемпиони россиялик Ислам Махачев қайси жанг фаолиятидаги энг оғири бўлиб турганини очиқлади. "Ҳа, Царукян билан биринчи жанг қийинларидан бири эди, лекин бу энг қийини эмас.

Поло федерацияси раиси ўринбосарлари сайланди

Пойтахтимизда Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Йиғилишда дастлаб, мамлакатимиз Поло федерациясининг 2024 йилги фаолияти, поло спорт тури бўйича ўтказилган мусобақалар, мазкур спорт турини юртимизда янада оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.

Неймар Усик - Фьюри жанги ғолибини тахмин қилди

"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмон сифатида иштирок этди.  Бразилиялик юлдузнинг бу жанга қандай прогноз қилаётгани журналистлар учун қизиқ мавзулардан бири бўлди.

Ўзбек кураши Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридан жой олди

Албаниянинг Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг Сессияси ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Унинг доирасидаги 13-Бош Ассамблеяда ўзбек спорти учун муҳим келишувлардан бирига эришилди.

Мексикалик рақибини нокаутга учратган Аҳмадалиев Тошкентда кутиб олинди

Бир неча кун олдин мексикалик Рикардо Эспиноса Франкога қарши баҳс олиб бориб, уни 3 раундда нокаутга учратган профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев бугун тонгда юртимизга қайтиб келди. WBA Interim камари соҳибига айланган боксчимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро айрапортида, терма жамоамиз мураббийлари, федерация расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчининг яқинлари тантанали равишда кутиб олдилар.

Разамбек жаҳон рейтингидаги пешқадамлигини сақлаб қолди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 74 кг вазнда Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Разамбек Жамалов ўз вазн тоифасининг жаҳон рейтингидаги пешқадамликни сақлаб қолди. 26 ёшли спортчимиз Париж Олимпиадаси орқали жамғариб олган очколари эвазига декабрь ойи учун янгиланган рейтингда ҳам пешқадамликни ҳеч кимга бермади.

Фьюри Усикка қарши жанг олдидан қайси устунлигига ишонмоқда?

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Александр Усикка қарши жанг олдидан вазни ҳақида гапирди. "Ҳозир 127 кг атрофидаман.

Тошкентда кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди

Кеча пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида миллий курашимиз бўйича World Series Pro халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган ушбу мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 170 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, ҳар бир вазн чемпионлари 10 000 долларга эга чиқишди.  Бу йил World Series Pro турнири жами 10 та вазн (эркаклар 6 та, аёллар 4 та) тоифасида ўтказилиб, унда жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда юқори рейтинг очколарини қўлга киритган 18 давлатдан 80 нафар курашчи финалга йўлланма олганди.

WBC ва Турки Ал аш-Шейх янги лойиҳа бошлаяпти

Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган WBC ташкилотининг 62-Конвенциясида бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш баробарида янги лойиҳаларга ҳам тамал тоши қўйилди. Жумладан, WBC президенти Маурисио Сулейман Саудия Арабистони Кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки Ал аш-Шейх (Riyadh Season) билан ҳамкорликда катта масштабдаги турнир ташкил этади.

Расман: 2025-йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари Ар-Риёдда ўтказилади

Айни кунларда Албания пойтахти Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг навбатдаги Сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда келаси йил ўтказилиши кўзда тутилган Ислом бирдамлиги ўйинларининг мезбонлиги ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига оид масалалар кўриб чиқиляпти.

Дзюдо. Бухоро кичик ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди

15-17-декабрь кунлари Бухородаги спорт мактаби манежида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. U-13 ва U-15 ёш тоифасидаги дзюдочилар ўртасида ташкил этилган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг иқтидорли дзюдочилари бир нечта вазн тоифасида ўзаро беллашишди.

Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти иштирокида Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди

Бугун спорт вазирлигида Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Ҳамюртимиз Халқаро қиличбозлик федерацияси Бош котиби этиб тайинланди

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) раҳбарияти таркибида ўзгариш амалга оширилди. Биз учун қувонарлиси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова эндиликда FIE да ҳам ушбу лавозимда фаолият олиб борадиган бўлди.

WBA раҳбари Иноуэга Гудмандан кейин Аҳмадалиев билан жанг қилишини буюрди

Биринчи ярименгил вазн тоифасида вақтинчалик WBA чемпионлик камарини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангидаёқ ўз орзусини амалга ошириши мумкин. Чарм қўлқоп устамиз ва унинг жамоаси WBA раҳбариятидан ушбу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши жанг беришларини талаб қилмоқда.

Майк Тайсон Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жангида кимга мухлислик қилишини айтди

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий америкалик Майк Тайсон украиналик Олександр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жангида кимга мухлислик қилиши ҳақида гапирди.“Усик — оғир вазн тоифасида айни дамда дунёнинг энг яхши боксчиси.

Путин Паралимпия ўйинларининг ҳар бир ғолибига катта миқдорда мукофот пули беради

Душанба куни Кремлда Паралимпия ўйинлари совриндорларига давлат мукофотлари топширилди. “Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, бу ерда ҳозир бўлганларнинг ҳар бири, Паралимпия ўйинлари совриндори 3 миллион рублдан мукофот олади”, - деди Владимир Путин.

Бокс. Тихуанада шов-шув! Бруно Сурас Хайме Мунгиани нокаутга учратди

Франциялик унчалик таниқли бўлмаган профессионал боксчи Бруно Сурас (26-0-2, 5 КО) сенсацион ғалаба муаллифига айланди. У Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида биринчи ўрта вазн тоифасида мексикалик собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгиа (44-2, 35 КО)ни олтинчи раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлди.

Қиличбоз қизларимиз Жаҳон кубоги босқичида совриндор бўлишди

Айни кунларда Германиянинг Дормаген шаҳрида йигитлар ва Венгриянинг Будапешт шаҳрида қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича U-20 ёш тоифасидаги Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Яккалик йўналишида кечган беллашувларда Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби Гулистан Пердибаева кумуш медалга сазовор бўлди.

Оғир атлетикачилар Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни олди

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.Дунё биринчилиги якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза, жами 6 та медалга эга чиқди.

Япониялик Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чақириғига жавоб берди

Монте-Карлода ўтказилган жангдан сўнг Муроджон Аҳмадалиев яна бир бор япониялик боксчи Иноуэга мурожаат қилди.Бундан аввал ҳам ўзбекистонлик боксчи бир неча бор Иноуэни жангга чақирган эди.

Қудратилло Абдуқаҳҳоров Мексикада фаолиятидаги 24-жангини ўтказди

Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров Мексикада ўтказилган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз мазкур жангда мезбон боксчи Хорхе Гарcия Пересга қарши жанг қилди.

Муроджон Аҳмадалиев - Иноуэга: «Нега мендан қочяпсан?»

Муроджон Аҳмадалиев бугун тонг саҳарда Монте-Карлода ташкил этилган бокс оқшомида мексикалик Рикардо Эспинозани 3-раундда нокаутга учратган эди. Жангдан сўнг у ўз вазнининг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэга мурожаат қилди.

Дзюдо. Бир гуруҳ рефериларимиз Истанбулдаги IJF семинарида иштирок этяпти

Кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳакамлар учун халқаро техник семинар ўз ишини бошлади. Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилаётган икки кунлик семинарда қоидаларга киритилган ўзгаришлар рефериларга етказилмоқда.

От спорти. “Uzbekistan Global Tour” мусобақасининг навбатдаги босқичи якунланди

Тошкентда от спортининг конкур йўналиши бўйича “Uzbekistan Global Tour” мусобақасининг яна бир босқичи ортда қолди. Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар иштирокидаги беллашувларда ўз йўналишларида ғалаба қозонган спортчилар билан танишинг: “А” тоифаси, 140 см (тўсиқ баландлиги): Алишер Эркинов“Д” тоифаси, 125 см: Аъзам Толиббоев“Б” тоифаси, 120-125 см: Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев“Э” тоифаси (катталар), 110 см: Таисия Локтева“C” тоифаси (ёшлар), 110 см: Севинч Назарова“Ф” тоифаси (ҳаваскорлар), 100 см: Нурмуҳаммад Камолиддинов“Ф” тоифаси (сакрашни энди бошлаган отлар), 100 см: Анна Сигидина.

Бокс. Муроджон Аҳмадалиев - Рикардо Эспиноса Франко жанги видеоси

Монте-Карлода бўлиб ўтган профессионал бокс турнирининг ярименгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (13-1, 10 КО) мексикалик Рикардо Эспиноса Франко (30-5, 25 КО)га қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундлик жанг вақтинчалик WBA чемпионлик камари учун кечди.

Бокс. Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик WBA чемпиони!

Бироз аввал Монте-Карлода профессионал бокс турнири якунига етди. Оқшомнинг асосий жангида ярименгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (13-1, 10 КО) мексикалик Рикардо Эспиноса Франко (30-5, 25 КО)га қарши рингга кўтарилди.

Оғир атлетика. Юртдошимиз ЖЧ олтин медалини қўлга киритди

Айни пайтда Баҳрайн мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилмоқда. Қувонарлиси, ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов олтин медалга қўлга киритди.

Бугун Муроджон Аҳмадалиев камар учун жанг ўтказади

Бугун Монте-Карлода профессионал бокс турнири ўтказилади. Оқшом доирасида ярименгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) мексикалик Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Шоҳжаҳон Абдуллаев Германияда проф рингдаги учинчи ғалабасини тантана қилди

Германиянинг Гамбург шаҳрида WBC'нинг 62-Конвенцияни доирасида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Биз учун аҳамиятлиси, Universum Box Promotion промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳам рингга кўтарилди.

Усик қайси жамоага мухлислик қилади?

Оғир вазнда WBA, WBC, WBО ва IBО йўналишлари чемпиони Александр Усик Премьер-лиганинг қайси жамоасида ўйнашни хоҳлашини айтди. — Агар сиз Премьер-лига жамоасида ўйнаш имконига эга бўлсангиз, қайси бирини танлаган бўлардингиз? - МЮ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.