ММА. Адесанья ҳақоратга учради

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (84 кг гача) нигериялик Исраэль Адесанья автотураргоҳда бир эркак билан тўқнашувига нима сабаб бўлганини тушунтирди. "Чоршанба куни тасодифий ўткинчи ўз машинасини тўхтатиб, мени ирқий ҳақорат қилган ва бу можарога сабаб бўлган воқеадан жуда хафаман.

Паралимпиада. Рухшона Ўктамова ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди

Пара пауерлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган вакилимиз Рухшона Ўктамова 114 кг натижа қайд этди ва ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди. Афсуски, ёш спортчимизга совринли ўринларни эгаллаш учун ушбу натижа бироз камлик қилди.

Паралимпиада. Қудратой Тошпўлатова иштирокидаги баҳс якунланди

Пара пауерлифтинг бўйича аёллар ўртасида -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Қудратой Тошпўлатова ўз чиқишларини якунлади. У 126 кг натижа билан мусобақани 6-ўринда тарк этди.

Бокс. Сауль Альварес учун махсус камар тайёрланди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ташкилот чемпиони, мексикалик Сауль Альварес учун махсус камар тайёрланганини эълон қилди. Иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA, WBC ва WBO камарлари соҳиби бўлган Канело 14 сентябрь куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳридаги "T-Mobile Arena"да ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида пуэрто-риколик Эдгар Берлангага қарши рингга кўтарилади.

Конор президент бўлмоқчи

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўз мамлакати президенти бўлишга тайёр эканини маълум қилди. Конор Ирландия халқини ўйлайдиган давлат раҳбари бўла олишини айтмоқда.  "Президент сифатида Dáil (Ирландия парламентининг қуйи палатаси)ни чақириш ва тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўламан.

Тошкентда бўладиган Octagon 64 турнирининг илк жанги эълон қилинди

Шу йилнинг 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги "Renaissance Hall" мажмуасида ММА бўйича Octagon 64 турнири бўлиб ўтади. Ташклиотчилар мусобақанинг илк жангини эълон қилишди.

Учқун Қуронбоев бронза медални қўлга киритди!

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -73 кг вазн тоифасидаги баҳслар давом этмоқда. Ушбу дастурда баҳс олиб бораётган вакилимиз Учқун Қуронбоев бронза медал учун кечган беллашувда Ким Донгунга қарши татамига чиқди ва ғалабага эришиб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

Футзал. Ўзбекистоннинг Бразилияга қарши таркиби маълум

Ўзбекистон футзал терма жамоаси юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнларини олиб бормоқда. Бироздан сўнг Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги терма жамоамиз жаҳон рейтинги пешқадами Бразилияга қарши паркетга чиқади.

Кумуш Ходжаева кумуш медал соҳиби!

Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида Ж2 классида -57 кг вазн тоифасида финал баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз Кумуш Ходжаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. Афсуски, ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой берди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.

Шохрух Мамедов бронза медали учун татамига чиқди

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж1 классида -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган ҳамюртимиз Шохрух Мамедов бронза медали учун кечган баҳсда германиялик Леннарт Сассга қарши кураш олиб борди. Афсуски, вакилимиз ушбу қарама-қаршиликда имкониятни бой берди.

Президентимиз Парижда муваффақият қозонган спортчиларимиз билан телефон орқали суҳбатлашди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг кейинги кунларида муваффақият қозонган спортчиларимиз билан телефон орқали суҳбатлашди. Дзюдочи Шерзод Намозов финалда рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган эди.

Ўзбекистон Паралимпия ўйинларида олтин медаллар бўйича энг яхши натижасини янгилади

Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади.Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Паралимпиада-2024. Темурбек Гиязов бронза медалини қўлга киритди

Пара енгил атлетикачиларимиздан яна бир медаль. Бу сафар маҳоратли ҳамюртимиз Темурбек Гиязов ўз номини Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг совриндорлари қаторига қўшиб қўйди.

Паралимпиадада навбатдаги олтин медаль! Толиббой Йўлдошев диск улоқтиришда катта фарқ билан ғолибликни қўлга киритди

Париждан яна бир хушхабар. Пара енгил атлетикачимиз Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўққизинчи олтин медални тақдим қилди.

Паралимпиада. Кумуш Ходжаева ҳам ярим финалда!

Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз Кумуш Ходжаева чорак финал баҳсини якунлади. Терма жамоамиз аъзоси ушбу босқичда хитойлик Ванг Жианан устидан 10:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Паралимпиада-2024. Сафия Бурхонова кумуш медалга сазовор бўлди

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги кунини муваффақиятли бошлади. Пара енгил атлетикачимиз Сафия Бурхонова F12 классида ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.

Бугун 23 нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг финал йўлланмаси учун жанг қилади

БААнинг Ал Айн шаҳрида ўтаётган бокс бўйича U14 ва U16 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда. Кеча ўтган U14 ёш тоифасидаги ярим финал баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, яна шунча спортчимиз бронза медали билан тақдирланди.

Енгил атлетика. Садуллаевага озгина етмади

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида енгил атлетика бўйича «Бриллиант лига»нинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева иштирок этди.

WBA Аҳмадалиев — Иноуэ жангига яна бир бор буйруқ бергани айтилди

"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн ўзбекистонлик мижози Муроджон Аҳмадалиев охир-оқибат япониялик Наоя Иноуэ билан жанг қилиши кераклигини айтмоқда. "Иккинчи энг енгил вазн тоифасида Иноуэ учун ягона жанг қолди.

Паралимпиада-2024. 6 сентябрь куни 22 нафар ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этади

6 сентябрь Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашувчи ўзбек спортчилари рўйхати:ПАРА ВEЛОСПОРТ 13:30 Азимбек Абдуллаев пара велоспорт S4 | эркаклар | велоспорт пойгасиПАРА ДЗЮДО 13:00 Шоҳруҳ Мамедов Пара дзюдо J1 | эркаклар | -73 кг 13:00 Кумушхон Хўжаева Пара дзюдо J2 | аёллар | -57кг 13:00 Учқун Қуранбаев Пара дзюдо J2 | эркаклар | -73кг ПАРА ЕНГИЛ АТЛEТИКА13:04. Сафия Бурҳоновапара енгил атлетика F12 | аёллар | ядро улоқтириш13:17 Маъруфжон Муродуллаев пара енгил атлетика Т47 | эркаклар| 400м югуриш 13:49 Темурбек Гиязов пара енгил атлетика Т64 | эркаклар | узунликка сакраш 14:58 Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Толиббой ЙўлдошевПара енгил атлетика Т37 | эркаклар | диск улоқтириш ПАРА КАНОЭ13:10 Азизбек Абдулҳабибов Пара каноэ KL2 | эркаклар | 200м га13:20 Иродахон РустамоваПара каноэ BL2 | аёллар | 200м га13:30 Шаҳзода Мамадалиева Пара каноэ BL3 | аёллар | 200м га13:40 Ҳасан Кулдашев Пара каноэ KL3 | эркаклар | 200м га13:55 Шаҳноза Мирзаева Пара каноэ KL3 | аёллар | 200м га15:05 Ҳаймурод Шерқўзиев Пара каноэ BL3 | эркаклар | 200м гаОҒИР АТЛEТИКА 15:00 Бекзод Жамилов Оғир атлетика | эркаклар | 72кг 16:35 Руҳшона Ўктамова Оғир атлетика | аёллар | 61кг 22:00 Қудратой Тошпўлатова Оғир атлетика | аёллар | 67кгЕНГИЛ АТЛEТИКА 22:00 Шаҳина Йигиталиева, Розияхон Эргашева Пара енгил атлетика F46 | аёллар | найза улоқтириш 22:04 Ёрқинбек Одилов Пара енгил атлетика F57 | эркаклар | ядро улоқтириш 23:37 Иззат ТурғуновПара енгил атлетика Т36 | эркаклар | 100м га югуриш Манба: stadion.uz

ММА. Фергюсон тез орада муҳим янгилик билан бўлишади

Тони Фергюсон мухлисларга мурожаат қилди. "Барчага салом, менда бир неча қизиқ янгиликлар бор, тез орада маълум қилинади.

Пара енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков — уч карра Паралимпия ўйинлари ғолиби!

Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш мусобақаси якунланди.

Пара дзюдочи Шерзод Намозов — икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо мусобақаси давом этмоқда.Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида финал баҳси якунланди.

Маҳмуд Муродов Чехияда “жамият учун хавфли” деб топилди ва доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Чехияда доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.Чехия суди берган маълумотга кўра, Маҳмуд Муродов уюшган жиноятчилар билан доимий алоқа ўрнатгани сабаб мамлакат аҳолисига хавф солади.

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримовнинг жанги ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар, Олимпиада кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов супер ярим ўрта вазн собиқ чемпиони Исроил Мадримовнинг америкалик Теренс Кроуфорд билан жанги ҳақида фикр билдирди.“Ҳеч ким кутмаган эди.

Паралимпиада. Умумий рейтингда нечанчи ўриндамиз?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам қизғин курашлар остида кечяпти. Кечаги кун дастурида ўзбекистонлик паралимпиячилар битта кумуш медаль қўлга киритишганди.

Асила Мирзаёрова 200 метрга югуриш баҳсларида қатнашди

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида 200 метрга югуришда саралаш баҳслари ўтказилди. Ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова ўзининг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди, бироқ бу вакилимизни кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади.

Паралимпиада. Дилафруз Ахмадхонова финалда иштирок этди

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф35 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳси якунланди. Афсуски, ушбу дастурда қатнашган ҳамюртимиз Дилафруз Ахмадхонова 8.98 метр натижа билан 5-ўринни банд этди.

Гандбол бўйича “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” мусобақалари уч босқичда ўтказилади

АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбарияти иштирокида ўтказиладиган матбуот анжуманида “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” мусобақалари юзасидан маълумот берилди. Туман/шаҳар босқичи (15-30-сентябрь): Маҳаллалардаги ёшлар ўртасида саралаш мусобақалари; Ҳудудий босқичи (10-18-октябрь): Туман/шаҳар босқичи ғолиблари ўртасида мусобақалари; Республика финал босқичи (3-6-ноябрь): Ҳудудий босқич ғолиблари Республика кубоги учун курашади.

Ақидахон Ахтамова Паралимпия ўйинларида кучли бешликдан жой олди

Пара пауерлифтинг бўйича аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Ақидахон Ахтамова 112 кг натижа қайд этиб, якунда 5-ўринни эгаллади. Қайд этиш лозимки, бу Ақидахон Ахтамованинг фаолиятидаги биринчи Паралимпия ўйинлари ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.