Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т36 классида 400 метр масофага югуриш баҳслари ўз якунига етди. Афсуски, ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Иззат Турғунов 1 дақиқа 04.31 сония натижа қайд этиб, 7-ўринни эгаллади.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф56 классида найза улоқтириш дастурлари давом эттирилди. Унда иштирок этган вакилимиз Наталия Семёнова финал босқичида 16.96 метр натижа кўрсатиб мусобақани 9-ўринда якунлади.
Япониялик боксчи Наоя Инуэ иккинчи енгил вазн тоифасида (55,22 кг гача) мутлақ жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди. Токиода у ирландиялик Ти Джея Дохенини мағлуб этди.
Кеча Париждаги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида ҳамюртимиз Бобур Омонов ядро улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Бугун спортчимиз билан Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди.
Александр Костин Париж Паралимпия ўйинларида 1500 м масофага югуришда Т13 тоифасида (кўришда нуқсони бўлган спортчилар) олтин медални қўлга киритди. Унинг натижаси 3 дақиқа 44,43 сонияни ташкил этди ва бу янги Паралимпия рекорди ҳисобланади.
Аёллар ўртасида 200 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича саралашда иштирок этган Шоҳсанам Тошпўлатова 2 дақиқа 31.00 сония натижа билан ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва медаллар учун кечадиган финал босқичига йўл олди. Шоҳсанам иштирокидаги финал беллашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:05 да бошланади.
Самарқанд яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. 10-14 октябрь кунлари кўҳна шаҳарда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Меҳрзод номи билан машҳур эронлик спортчи Муртазо Меҳрзодселакжоний уч карра Паралимпия чемпиони бўлиши мумкин. Унинг бўйи деярли 2,5 метрни ташкил этади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Париждаги Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, терма жамоамиз ҳисобидаги олтин медаллар сонини бештага етказган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочимиз Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали мулоқот қилди. Президентимиз ўз номидан ва барча юртдошларимиз номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади.
Бугун, 3 сентябрь куни Россиянинг Грозний шаҳрида Аҳмад Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир бошланади. 8 сентябрга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада Руслан Телимбоев, Озод Ҳасанов, Нодир Иргашев мураббийлигидаги 15 нафар чарм қўлқоп усталари ўз вазнларида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Инсайдер Майкл Бенсоннинг маълум қилишича, яримўрта вазн тоифасида IBF камари соҳиби, америкалик Жейрон Эннис (32-0, 29 КО) камарини вакант қолдириши мумкин. Энниснинг промоутери Эдди Хирн WBO чемпиони Брайан Норман билан келишувга эриша олмаганидан сўнг, Сергей Богачук билан алоқага киришганини, шунингдек, Жейроннинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони, ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан жанги имкониятлари кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Россиялик жаҳон чемпионлари - Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев бўлажак жангларига муносабат ҳақида гапиришди. "Бетербиевга қарши жанг мен учун принципиал эмас.
Чейл Соннен Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасида бўладиган жанг муддатини айтди. "Менда UFC Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жангни январь ойида Калифорнияда ташкил этиши ҳақида инсайдерлик маълумоти бор", - деди Чейл Соннен.
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугунги баҳсларда Ўзбекистон спорт делегациясининг 6 нафар аъзоси медаллар учун курашга киришади.
Шимолий кореялик стол теннисчилари 2024 йилги Олимпиада ўйинларида селфига тушгани учун расмийлар томонидан жазоланиш таҳдиди остида қолмоқда.Манбага кўра, гап Ри Жонг Сик ва Ким Ким Ен жуфтлиги ҳақида кетмоқда.
UFC раҳбарияти қозоғистонлик Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион Камару Усманни таклиф қилди. Маълум бўлишича, Раҳмонов бу жангга розилик берган.
Париж паралимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медаль қўшилди.Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F41 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Бобуржон Омонов олтин медални қўлга киритди.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия мусобақасининг пара сузиш баҳслари давом этмоқда. S13 классида 50 метрга эркин сузиш бўйича саралашда иштирок этган Ислом Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев финал йўлланмасини қўлга киритди.
Париж паралимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига навбатдаги медаль қўшилди.Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Нурхон Қурбонова бронза медалини қўлга киритди.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда. Пара-енгил атлетиканинг F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида Ўзбекистон делегацияси аъзоси Бобур Омонов иккинчи уринишда 14,32 метр натижа қайд этиб Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.Эркаклар ўртасида Т12 узунликка сакраш баҳслари якунланди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) август ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рейтингдан 7 ўзбекистонлик боксчи ўрин олган бўлиб, уларнинг 3 нафари ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, терма жамоа ҳисобидаги олтин медаллар сонини бештага етказган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочи Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбари ўз номидан ва барча юртдошлар номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади.
Бугун Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 12 нафар аъзоси иштирок этади:ПАРА ЕНГИЛ АТЛEТИКА13:00. Дониёр Салиевпара енгил атлетика Т12 | эркаклар | узунликка сакраш13:15. Наталия Семёновапара енгил атлетика F56 | аёллар | найза улоқтириш13:48. Ёқутхон Холбековапара енгил атлетика Т12 | аёллар | 400 м. югуришПАРА СУЗИШ13:49. Кирилл Панковпара сузиш S13 | эркаклар | 50 м.
Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов Конор Макгрегор билан эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. "Тўғрисини айтсам, бу ҳақида ўйламаяпман.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ўз расмий сайтида Осиё бокс конфедерацияси мамлакатларига миннатдорчилик билдирди. Халқаро бокс ассоциацияси Осиё бокс конфедерацияси делегатларининг IBA'да қолиш бўйича демократик қарорини қўллаб-қувватлайди. Бу қарор IBA'нинг бутун дунё бўйлаб бокс ривожи йўлида қилган меҳнатини, IBA бокс оиласи бирдамлиги учун қилган ишларини қўрсатиб берди. IBA Миллий Олимпия қўмиталар ўз федерацияларига таркибимиздан чиқиш борасида босим бўлиши мумкинлигини тўғри тушунади.
Перунинг Лима шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Қувонарлиси, унда юртдошимиз Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозониб, дунё биринчиликларидаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди. Давронова мусобақада 13.75 метр натижа қайд этди.
Бунга Қозозистон терма жамоасининг Париж-2024 Олимпиадасидаги қониқарсиз иштироки сабаб бўлди. Мамлакат президенти Касим-Жомарт Токаев Фармони билан Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ермек Маржикпаев вазифасидан истеъфога чиқарилди.
Олти вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда промоутерлик билан шуғулланаётган Оскар де ла Хойя кўргазмали жанглар учун Флойд Мэйвезерни танқид қилди. "Флойд, сен 50 ёшдасан.
Бугун Паралимпия шаҳарчасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизнинг яна бир гуруҳини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, делегация аъзолари, спортчилар ва тренерлар иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.