ҲОҚ раҳбари лавозимига даъвогарлар маълум бўлди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари лавозимига даъвогарлар рўйхатига етти киши киритилди. ХОҚ раҳбари лавозимига номзодларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича: Халқаро енгил атлетика федерациялари (Жаҳон атлетика) ассоциацияси раҳбари Себастян Коу, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе, халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбари Дэвид Лапартиан, Халқаро чанғи ва сноуборд федерацияси раҳбари Йохан Элиас, ХОҚ вице-президенти кичик Хуан Антонио Самаранч, Иордания шаҳзодаси Файсал Ал-Ҳусайн, ХОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси Кирсти Ковентри.

Оғир атлетика: Ўзбекистон кубогида жаҳон рекорди янгиланди

Шу кунларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда. Эркаклар ўртасида -89 кг.

Шахмат, Будапешт-2024. Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди, қизлар эса дастлабки мағлубиятни қабул қилди

Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда. 15 сентябрь куни 5-тур доирасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Молдова, қизлар эса Грузия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Шахмат, Будапешт-2024. Қизларимиздан сенсацион давом этади, йигитларимиз имкониятни бой беришди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бу турда Вьетнамга қарши дона сурган бўлса, қизларимизга Болгария рақиблик қилди.

Асила Мирзаёрова: “Мусобақа куни менда катта масъулият бор эди”

Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни Кўксарой қароргоҳида Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди. Унда сўзга чиққан Асила Мирзаёрова ўз мақсадлар ҳақида гапирди.

Дэвис кубоги. Ўзбекистон Эстония билан ҳозирча 1:1 ўйнамоқда

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эстонияга қарши Дэвис кубогининг World Group II босқичидаги иштирокини бошлади. Дастлаб иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин Марк Лаялга қарши баҳс олиб борди.

FIDE Россия шахмат федерациясини вақтинчалик сафдан чиқариш ҳақидаги қарорини бекор қилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Этика комиссиясининг Апелльяция палатаси вақтинчалик аъзоликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилди. У 45 минг евро жарима билан алмаштирилди.

Шахмат, Будапешт-2024. Йигитларимиз Хорватияга имкон қолдирмади, қизларимиздан сенсацион ғалаба

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ғалабали юришни давом эттиришди.

WBO Россия боксидан санкцияни олиб ташлашга яқин

RCC Boxing Promotions компанияси раҳбари Герман Титовнинг айтишича, WBO Россия боксидан санкцияни олиб ташлашга яқин. "Мен WBA конгрессига бордим, Россиядан санкцияларни олиб ташланишига эришдим, кейин эса IBFдан ҳам шундай натижа бўлди.

Теннис. Дэвис кубогида ҳамюртларимиз Эстонияга қарши кортга чиқишади

Айни кунларда теннис бўйича Дэвис кубогининг World Group II босқичидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақадаги иштирокини бошлайди.

Бокс. Чемпион Шакур Стивенсоннинг жанги бекор қилинди

Енгил вазн тоифасида WBC чемпиони Шакур Стивенсоннинг 12 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказилиши лозим бўлган жанги бекор қилинди. Бу ҳақда у ҳамкорлик қилувчи Matchroom Boxing промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бокс. Абдуғофуров проф рингдаги 18-жангини ўтказди

Татаристоннинг Қозон шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Оқшомининг марказий жангида WBC Silver камарининг собиқ эгаси, ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров мезбон боксчи Антон Зайцевга қарши рингга кўтарилди.

Шахмат олимпиадаси 2-турида ҳамюртларимиз ғалабага эришди

12 сентябрь куни Будапештда ўтаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 2-тур баҳсида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Миср вакиллари билан куч синашди. 2-турда эркаклар терма жамоамиз Миср жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шаҳрам Ғиёсов Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи, WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турган Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Теренс Кроуфорд ҳақида гапирди. “Ҳеч нарса деб бўлмайди.

Google шахмат бўйича ЖЧнинг титул ҳомийсига айланди

Google Динг Лижэн ва Доммаражу Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳси учун титул ҳомийга айланди. "Ушбу муҳим ҳамкорлик шахмат бўйича жаҳон чемпионатига биринчи марта жаҳон технология етакчиси ҳомийлик қилиб, спортнинг қамрови ва таъсири бўйича янги стандартни белгилаб берди", — дейилади Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) баёнотида.

ММА. Конор бу йил жанг қиладими?

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик аралаш якка кураш устаси Конор Макгрегор 2024 йилда жанг қилмайди. Бу ҳақда UFC раҳбари Дана Уайт New York Post Sports нашрига маълум қилди: "Конор 2025 йилнинг бошида жанг қилади.

Шахматчиларимиз олимпиадани ғалаба билан бошлади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-тур ўйинлари Ўзбекистон шахматчилари учун муваффақиятли якунланди. Мусобақанинг 1-турида эркаклар терма жамоамиз Тринидад ва Тобаго билан, аёллар терма жамоамиз эса Гаити билан куч синашди.

Шаҳрам Ғиёсов ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг яхши уч нафар боксчини санаб ўтди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар, Олимпиада кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг кучли боксчиларни санаб ўтди. “Уч нафар боксчини санашим керакми?”, — дейди Шаҳрам Фазлиддин Ғойибназаровнинг саволига жавобан.

Бокс. WBO Отабек Холматовнинг вазнидаги чемпионнинг навбатдаги жангини эълон қилди

Мексикалик профессионал боксчи, ярим енгил вазн тоифасида WBO камари соҳиби Рафаэль Эспинозанинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. У собиқ жаҳон чемпиони, кубалик Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилади.

«Ҳумо» Қозоғистон чемпионатига қўйилмаслиги мумкин

Тошкентнинг «Ҳумо» жамоаси "Pro Hokei Ligasy"нинг кейинги мавсумида иштирок эта олмаслиги мумкин, деб хабар беради Шайба.kz. Ҳозирда бу қарорнинг аниқ сабабига ойдинлик киритилмоқда.

Велоспорт, шоссе йўналишида ҳамюртларимиз ЖЧда иштирок этади

22-29-сентябрь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва U-23 ёш тоифасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Қирғизистон президенти Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, унга Мунарбек Сейитбек уулунинг Париждаги Олимпия ўйинларидаги ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик белгиси сифатида Чевролет Tracker автомобилини совға қилди. “Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ҳамжиҳатлик, дўстона муносабатларни намоён этишини бутун дунё кўрди.

WTA рейтингида пешқадам ўзгардими?

WTA ташкилоти профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. US Open турниридан кейин дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ҳам бир нечта ўзгариш кузатилди.

Умар Нурмагомедовга О'Мэлли ва Двалишвили ўртасидаги жанг ғолиби рақиб бўлади

Умар Нурмагомедовнинг менежери Али Абдель-Азизнинг айтишича, спортчи Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасидаги жанг ғолиби билан уришади. "Умар Нурмагомедов UFC 306 турнирига боради.

Замонавий бешкураш бўйича ЖЧда ҳамюртларимиз ўз чиқишларини давом эттиради

Айни кунларда Португалиянинг Калдаш-да-Раиня шаҳрида замонавий бешкураш бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Бугунга келиб, жамоавий эстафета беллашувлари ўз якунига етди.

ХОҚ иқтидорли спортчи болаларни излаш учун сунъий интеллектга асосланган иловани ишлаб чиқди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) спортдаги потенциал иқтидорли болаларни аниқлаш учун сунъий интеллектга асосланган дастур ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда ОАВ. Aftonbladet хабарига кўра, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) потенциал иқтидорли спортчи болаларни аниқлашга ёрдам берадиган сунъий интеллектдан фойдаланиладиган дастур ишлаб чиқди.

Ҳасанбой Дўсматов мажбурий даъвогар ҳисобланувчи WBA йўналишидаги чемпион камарини ҳимоя қилди

Австралияда навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Унда минимал вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони, таиландлик 33 ёшли Тамманун Ниёмтронг австралиялик Алекс Виндудга қарши рингга кўтарилди.

Бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланади

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридада 45-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси баҳсларига старт берилади.Кеча мусобақанинг очилиши маросими бўлиб ўтди ва шундан сўнг 1-тур баҳсларига қуръа ташланди.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди. Бу улкан мажмуа келгуси йил юртимизда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда.

ХОҚ машҳур ҳомийси билан ҳамкорликни тугатди

Panasonic Олимпия ўйинлари билан ҳомийлик шартномасини тугатди. Япония компанияси биринчи марта 1987 йилда Олимпия ўйинларининг расмий ҳамкорига айланганди ва 2014 йилдан бошлаб Паралимпия ўйинлари бўйича ҳамкорлигини кенгайтирганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.