Парижда франциялик мураббий ҳибсга олинди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоанинг франциялик мураббийи Гиём Берге 30-июлга ўтар кечаси Парижнинг 11-округида ҳибсга олинди. Эрталаб соат учга яқин Берге гавжум кўчадаги ҳожатхонага боришга қарор қилди.

Олимпиадада яна бир кутилмаган ҳолат содир бўлди

Олимпия ўйинларида эшкак эшиш бўйича Швейцария терма жамоаси аъзоси Селия Дюпре ижтимоий тармоқларда шанба куни тест топшириш учун келган допинг-офицерлар уни эрталаб соат тўртда уйғотгани ҳақида хабар берди. Бундан мақсад спортчининг қонида тақиқланган моддаларнинг йўқлигини аниқлашдан иборат эди.

Олимпиадада сёрфинг бўйича саралаш об-ҳаво шароити туфайли қолдирилди

Олимпиаданинг аёллар ўртасидаги сёрфинг бўйича учинчи саралаш босқичи об-ҳаво шароити туфайли қолдирилди. "Теахупоодаги тўрт соатдан сўнг шамол қирғоққа эсди ва ёмғир ён томонга ёғди, бу аллақачон муҳитни янада ёмонроқ ва мутлақо инкор этиб бўлмайдиган кўринишга келтирди.

Олимпиада-2024. Дзюдо. Шарофиддин Болтабоев Олимпиададаги иштирокини якунлади

Дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди. Бронза медали учун ўтиш босқичида тожикиситонлик Сомон Маҳмадбеков билан беллашган юртдошимиз имкониятни бой берди.

Британиялик ўқ отувчи Олимпия рекордини ўрнатди

"Трапп"дан ўқ отиш бўйича британиялик Нейтан Хейлс олтин медални қўлга киритди. Финалда у 48 очко тўплади ва бу янги Олимпия рекордига айланди.

Олимпиада-2024. Ўзбекистон Доминикан билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 ўйинлари 3-турида Доминикан билан дуранг ўйнади - 1:1. Дастлаб 51-дақиқада Абдуқодир Ҳусановнинг қўполлигидан сўнг белгиланган пенальтидан Рафаэль Нуньес унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 58-дақиқада захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Алишер Одилов ҳисбни тенглаштирди - 1:1.

Париж—2024. Шарофиддин Болтабоев ўтиш босқичида қатнашади

Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда. Олимпиада доирасида дзюдо мусобақасида Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) медал учун курашни давом эттиради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Доминиканга қарши таркиби эълон қилинди (фото)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари учинчи турида Доминикан республикасига қарши ўйин ўтказади. 18:00 да старт оладиган ўйин учун вакилларимизнинг таркиби эълон қилинди.

Париж-2024. Ситора Турдибекова африкалик рақибидан устун келди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова ҳам илк жангни муваффақиятли ўтказди. Конго Демократик Республикаси вакили Марселат Сакоби билан тўқнаш келган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалабани ўз фойдасига ҳал қила олди ва иккинчи давра иштирокчисига айланди.

Париж-2024. Шарофиддин Болтабоев чорак финалга чиқди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев чорак финал йўлланмасига эга бўлди. Юртдошимиз ҳозиргина якунига етган беллашувда франциялик Омар Жало устидан ғалаба қозонишга эришди.

Париж-2024. Иккита футболчимиз Доминикан Республикасига қарши ўйинни ўтказиб юборади

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчилари Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов жароҳат туфайли Доминикан Республикасига қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шу сабабли, Беҳруз Асқаров ва Асадбек Раҳимжоновни қайдномага киритиш юзасидан ташкилий қўмитага юборилган сўров қабул қилинди.

Париж-2024. Триатлон дуатлон сифатида ўтказилиши мумкин

Париждаги 2024 йилги Олимпиададаги триатлон Сена дарёсидаги сув сифати туфайли дуатлон форматида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро триатлон иттифоқи раҳбари маълум қилди.

Паариж-2024. Шарофиддин Болтабоевнинг илк рақиби дисквалификация қилинди

Бугун дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини ироқлик Сажжад Сеҳенга қарши баҳс билан бошлаши керак эди. Бироқ рақиб спортчи дисквалификация қилингани боис Болтабоев тўғридан-тўғри кейинги даврага ўтмоқда.

Алькарас Олимпия ўйинларининг 1/8 финалига чиқди

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра чемпиони, дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси, испаниялик Карлос Алькарас Олимпия ўйинларининг 1/8 финалига чиқди. Иккинчи давра учрашувида Алькарас (2) 6:1, 7:6 (7:3) ҳисобида дунёнинг 28-ракеткаси, Нидерландия вакили Таллон Грикспорни мағлуб этди.

Париж-2024. 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича чемпион аниқланди

Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал якунланди. Унинг ғолиби икки карра жаҳон чемпиони ва кўп карра Европа чемпиони, Руминия вакили Давид Попович эди.

Бокс бўйича ЖЧдан дисквалификация қилинган икки спортчи Олимпиадада қатнашади

Икки трансгендер боксчи ўтган йилги жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилинганига қарамай, ёзги Олимпия ўйинларида аёллар сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Париж-2024. Спорт гимнастикасининг кўпкураш баҳсларида Япония эркаклар терма жамоаси Олимпиада чемпиони бўлди

Спорт гимнастикаси бўйича Япония эркаклар терма жамоаси кўпкураш бўйича Олимпиада чемпиони бўлди. Хитой терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди, кучли учликка эса АҚШ гимнастикачилари якун ясади.

Париж-2024. Скейтборд бўйича яна бир медал Японияга кетадиган бўлди

Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасидаги кўча скейтборди бўйича мусобақалар якунланди. Уларнинг ғолиби япониялик 25 ёшли Юто Хоригоме бўлди.

Британиялик велоспортчи ҳуштакбозликка учради

Британиялик велоспортчи Томас Пидкок Олимпия ўйинларида тоғдаги велосипед кросси бўйича иродали ғалабасидан сўнг жамоатчилик томонидан ҳуштакбозликка учради. Франциялик томошабинларнинг кўпчилиги Пидкокнинг ғалабасидан норози бўлишди, чунки уларнинг ҳамюрти Виктор Коретский ўз уйида ўтказилган Олимпиадада олтин медал учун курашаётган эди.

Британиялик сузувчида коронавирус аниқланди

Уч карра Олимпиада чемпиони, британиялик сузувчи Адам Пити Париждаги ўйинларда кумуш медални қўлга киритган куннинг эртасига COVID учун ижобий натижа берди. 100 метрга брасс усулида сузишдан сўнг британиялик ўзини жуда яхши ҳис қилмаётганини ва бироз томоғи оғриётганини айтди.

Россиялик спортчи Олимпиададан кейин фаолиятини якунлайди

Теннисчи Елена Веснина ушбу мавсумдан кейин фаолиятини якунлайди. "Бу менинг охирги Олимпиадам.

Париж-2024. Жокович Надални мусобақадан чиқариб юборди

Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович Олимпиаданинг иккинчи даврасида испаниялик Рафаэль Надални мағлуб этди. Учрашув 6:1, 6:4 ҳисобида якунланди.

Олимпиада-2024. Спортчиларимизнинг 30 июль кунги тақвими билан танишинг (фото)

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини бошлаш арафасида турибди. Бугун ҳамюртларимиз академик эшкак эшиш, бокс, дзюдо ва футбол дастурларида иштирок этишади.

Хитойлик спортчилар 10 метрга сувга сакраш мусобақасида Олимпиада чемпиони бўлди

Хитойлик спортчилар Лянь Цзюньцзе ва Хао Ян платформада 10 метрга сувга сакраш мусобақасида Олимпиада чемпиони бўлди. Жами олти уринишда мусобақа ғолиблари 490,35 балл тўплашди.

Олимпия ўйинларининг очилиш кунида қўпорувчилик содир этган шахслар аниқланди

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманиннинг айтишича, разведка хизматлари 2024-йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига бир неча соат қолганда қўпорувчилик қилиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Франция темир йўллари миллий компанияси 25-июль, пайшанбадан 26-июлга ўтар кечаси “катта ҳужум”га учрагани ҳақида хабар берган эди.

Халқаро дзюдо федерацияси дисквалификация қилинган спортчи бўйича изланиш олиб боради

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) жазоирлик дзюдочи Дрис Мессауднинг 2024-йилги Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилиниши ортидан текширув ўтказади. "IJF ҳалол ўйин, олимпия руҳи ва дискриминацияга йўл қўймаслик тамойилларига қатъий содиқдир.

Францияда яна сиёсий тартибсизлик содир бўлди

Франциянинг ўта чап ҳаракати Олимпиаданинг очилиш маросими олдидан ушбу ўйинларга норозилик сифатида Тулуза яқинидаги телефон линияларига ўт қўйди. "Олимпиада сулҳ бўлиши мумкин эмас.

Жанубий кореялик спортчи Олимпиада рекордини ўрнатди

Жанубий кореялик спортчи Хё Жин Пан Париждаги (Франция) Олимпия ўйинларида 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отишда 251,8 балл тўплаб, Олимпиада рекордини ўрнатди. Кумуш медални худди шундай 251,8 балл билан хитойлик спортчи Ютинг Хуанг қўлга киритди.

Олимпиада-2024. Бокс. Баҳодир Жалолов ишончли ғалаба билан чорак финалга йўл олди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади. Дастлабки саралашда норвегиялик Оман Шиха билан жанг қилган юртдошимиз ишончли ғалаба билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Диёра Келдиёрова мухлисларга мурожаат йўллади

Париж Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Инстаграм саҳифаси оқрали мухлисларга мурожаат қилди. "Бугун Ута Абенинг Инстаграм саҳифасида ўзбеклар унга нисбатан жуда ҳам кўп таҳқирловчи изоҳларни ёзаётгани ҳақида маълумот олдим.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.