Бугун Абу-Дабида ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида яккалик баҳслари ўз якунига етади. Энг оғир вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда ҳамюртларимиздан Рината Илматова ҳамда ўтган йилги дунё биринчилигининг бронза медали соҳиби Алишер Юсупов татамига чиқишади.
Перуда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди! Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.
"Катта Дубулға" турнирларининг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль 2025 йилда ҳам теннисда қолиши мумкин. Бу ҳақда Clay Tenis хабар бермоқда.
UFC промоутерлик компанияси ўз шафелигида иштирок этаётган жангчиларнинг ўзгартирилган рейтингини эълон қилди. Бу сафар озгина ўзгаришлар бўлди.
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс икки вазн тоифасидаги собиқ чемпион Конор Макгрегор билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди. Британияликнинг фикрича, у Белал Муҳаммад билан жангидан кейин Конор билан жанг қилишга тайёр.
25 май - 2 июнь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи сўнгги жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакиласи ҳам Олимпиада йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Эшкак эшиш баҳсларида яна 5 та лицензияга эга чиқдик. Бу ҳақида "Rowing&Canoeing" федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Россиялик фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
25 май 2 июн кунлари Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 2-Жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бокс аёллар терма жамоасидан 3 нафар вакиламиз ҳам Олимпияда йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.
Оғир вазн тоифасида янги мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик вазн тоифасидан қатъи назар, дунёнинг энг яхши боксчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради The Ring. Бу Усикнинг британиялик Тайсон Фьюри билан жангдаги ғалабасидан кейин содир бўлди, бунинг натижасида у оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда америкалик боксчи, Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндори Ричард Торрес ҳам рингга кўтарилди.
Машҳур британиялик боксчи Тайсон Фьюри ва бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик кеча рингга чиқди. Жангда Усик очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 12 октябрь куни бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "ESPN" хабар бермоқда.
Абу-Дабида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақада иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.
Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Бугун аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова якунда кумуш медалга сазовор бўлди.
Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс турнири бўлиб ўтганди. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида эндиликда собиқ WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ҳамда қолган барча камарлар соҳиби, украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилиб, унда Усик ҳакамларнинг айри (115-112, 114-113,113-114) қарори билан ғалаба қозонган эди.
Машҳур британиялик боксчи Тайсон Фьюри ва бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик ҳакамнинг ҳукми эълон қилинишидан олдин рингга чиқиб, бир-бирига нима дегани маълум бўлди. Фьюри: Ажойиб иш, Александр.
Вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши UFC жангчилари рейтингининг собиқ етакчиси ва енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, австралиялик Александр Волькановски украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги бокс жанги ҳақида фикр билдирди. "Нокдаун қарорни тасдиқлади, мен реванш жангини кута олмайман", деб ёзди Александр Волькановски ижтимоий тармоқларида.
Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри иштирокида қандай жанглар ташкил этилиши мумкинлигини айтди. “Усик ақл бовар қилмайдиган спортчи.
Хабарингиз бор, Бишкек шаҳрида ўтган Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирда Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди. 74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори 1/2 финалда қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетовни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва терма жамоамизга навбатдаги лицензияни тақдим этганди.
Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатидан навбатдаги хушхабар! Бундан бироз авввал аёллар ўртасида T12 классида узунликка сакраш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 5.48 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
“Макларен” пойгачиси Оскар Пиастри Эмилия-Ромагна Гран-приси саралаш босқичидаги қоидабузарлик учун жаримага тортилди. Ҳакамлар австралиялик пилот "Ҳаас" ҳайдовчиси Кевин Магнуссенни саралаш вақтида тўсиб қўйган деб қарор қилишди.
Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бокс оқшомининг асосий жангида украиналик боксчи Александр Усик британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этди. У оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Хабар берганимиздек, Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро Хотира турнири ташкил этилди. Бугун мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди ва турнир расман якунланди.
Янги Каледонияда минтақадаги нотинчликлар сабабли Олимпия машъаласи эстафетаси бекор қилинди. Бу ҳақда Франция бош вазири Габриэль Аттал парламент вакиллари билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Жорий йилнинг 22-23-май кунлари Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бўлиб ўтади. 34 мамлакатдан делегатлар қатнашадиган ушбу нуфузли тадбирга WАDА Президенти Витолд Банка ва бошқа кўплаб фахрий меҳмонлар ташриф буюради.
Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”нинг финал жанглари ташкил этилди. Унда эркаклар ўртасидаги энг оғир вазн тоифасида ҳал қилувчи беллашув ҳамюртларимиз Баҳодир Жалолов ва Лазизбек Мулложонов ўртасида кечди.
Моҳигул Ҳамдамова делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди! Пара енгил атлетика бўйича Японияда давом этаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам муваффақиятли бошланди.
Тошкентда давом этаётган стол тенниси бўйича Париж-2024 лицензион турнирида гуруҳ босқичи баҳслари ортда қолди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Зоҳид Кенжаев ҳамда Шоҳруҳ Искандаров чорак финал босқичига йўл олишди.
Жорий йилнинг 17-май куни Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида спортнинг Анъанавий Таэквондо ITF тури бўйича ЕвроОсиё ёшлар очиқ кубоги мусобақасига старт берилди. Ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчис Шариф Фузаилович ҳамда Ўзбекистон анъанавий таеквон-до федерацияси раиси Ғайрат Тошкентбоэвичлар иштирок этишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.