Баландликка сакраш дастурида иштирок этаётган Барнохон Сайфуллаева саралашда 1.83 метр натижа билан энг кучли 12 спортчи орасидан жой олди. Энди у ҳам Шарифа Давронова каби 31 август куни финал босқичида медаллар учун курашади.
Ўнкураш дастурида Нодир Норбоев иштирокини давом эттирмоқда. Ҳозирда ҳамюртимиз 5 дастурдан кейин 3036 очко билан 21-ўринда кетмоқда. Бугун у яна 5 йўналишда стартга чиқади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.