Эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш дастурида финал баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Ушбу йўналишда олтин ва бронза медалларни икки нафар ўзбекистонлик спортчи — Қудратуллахон Маъруфхўжаев ҳамда Толиббой Йўлдошев қўлга киритди.
Қудратуллахон Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпионликни тантана қилган бўлса, 15.24 метр натижа қайд этган Толиббой Йўлдошев бронза медалга сазовор бўлди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.