Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,24 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Давлатимиз раҳбари уларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди. Мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.
Паралимпиячиларимиз табрик ва доимий эътибори учун Президентимизга раҳмат айтиб, янги ғалабаларга эришишга ваъда бердилар.
Манба: Paralympicuz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.