Франциялик дзюдочи Тедди Ринер Жанубий Корея вакили Ким Мин Жонгни Олимпиаданинг 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги финалида мағлуб этди. Ринер дзюдо бўйича тўрт карра Олимпия чемпиони бўлган ягона спортчига айланди.
Словакиялик сузувчи Тамара Потоцкая 200 метрлик сузиш амалини бажаргандан сўнг, спортчини замбилга ўтказиб, унга кислородли ниқоб тақишга мажбур бўлишди. Ҳозирда спортчи аллақачон ўзига келган ва шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.
Бокс бўйича 80 кг. вазн тоифасида олимпиадада дебют қилган Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финалда яна бир кучли рақибга қарши жанг қилди.
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир бронза медали билан бойиди. Мазкур медалга дзюдочимиз Алишер Юсупов муаллифлик қилди.
Париж прокуратураси Олимпия ўйинларининг очилиш маросимининг бадиий раҳбари Томас Жоллига қарши онлайн таҳдидлар бўйича тергов бошлади. Жолли 30-июль куни ўзига насл-насаби келиб чиқиши бўйича туҳматлар ва ўлим таҳдиди бўлгани сабабли шикоят билан чиққан.
Италиялик Анжела Карини гендер тестидан ўта олмаган қиз томонидан нокаутга учрагач, боксдаги фаолиятини якунлади. "Мен ютқазмадим, лекин ўзимдан кучли инсонга таслим бўлдим.
Сёрфинг ҳаками спортчи билан тушган сурати учун Олимпиададан четлаштирилди. Австралиялик Бен Лоу сёрфинг бўйича олимпия ўйинлари иштирокчиларидан бири билан суратга тушганидан сўнг Олимпиада ҳакамлар ҳайъатидан четлаштирилди.
Украиналик Ярослава Магучих Париждаги Олимпиадада баландликка сакраш бўйича саралашдан ўтди. Унинг натижаси 1,95 м эди.
Актёр Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) Париждаги ўйинларни 2028-йилдаги Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари билан боғлаш ғоясини таклиф қилди. Круз Олимпия байроғи билан Стад де Франц тепасидан тушиб келиши кутилмоқда.
Париждаги Олимпия ўйинларида америкалик Симоне Байлз спорт гимнастикаси бўйича индивидуал кўпкураш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Ҳаммаси бўлиб, Байлз тўртта машқ учун 59,131 балл олди.
Спорт арбитраж суди Канаданинг Пекин Олимпиадасида россиялик фигурали учувчиларнинг бронза медалига қарши чиққан апелляциясини рад этди. 22 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисларида шу қарорга келиндики, Камила Валиева дисквалификаcия қилиниб, унинг натижалари жамоавий турнирдан олиб ташлангангач, медаллар тўғри тақсимланган.
Канадалик триатлончи Тайлер Миславчук Олимпиадада нима учун қайт қилганини тушунтирди. Миславчукнинг сўзларига кўра, Сена суви унинг соғлиғига таъсир қилолмаган.
Британиялик ёзувчи, "Гарри Поттер" китоблари муаллифи Жоан Роулинг ҳам Олимпиадада гендер тестидан ўта олмаган боксчиларнинг иштирок этишига қарши чиқди. "Ёш боксчи аёл ўзи ишлаган ва машқ қилиши ортидан юзага келадиган ҳамма натижадан маҳрум бўлади, чунки у эркак киши билан рингга чиқишига тўғри келади.
Озарбайжон вакили Зелим Коцоев Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича 100 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финалда Коцоев грузиялик Иля Суламанидзени 10:1 ҳисобида мағлуб этди.
Боксчимиз Ситора Турдибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи бор рингга кўтарилди. Икки карра жаҳон чемпиони, Хитой Таипейи вакили Ю Тинг Лин билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Гватемалалик Адриана Руано Олива Олимпиадада трапдан ўқ отиш бўйича ғолиб чиқди. Руано Гватемала терма жамоаси тарихидаги илк Олимпия олтинини қўлга киритди.
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси германиялик Александр Зверев Олимпиаданинг чорак финалида италиялик Лоренсо Мусеттига кутилмаганда 5:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусетти энди Новак Жокович ёки Стефанос Циципасга қарши баҳс олиб боради.
Испаниялик теннисчи, дунёнинг учинчи рақамли ракеткаси Карлос Алькарас Париждаги Олимпиаданинг биринчи ярим финалчисига айланди. Чорак финалда испаниялик теннисчи америкалик Томми Полни 6:3, 7:6 (9:7) ҳисобида мағлуб этди.
Олимпиада ўйинларида 63,5 кг вазн тоифасида жанг қилувчи қозоғистонлик спортчи Муҳаммедсабир Базарбаюли грузиялик боксчи Лаши Гурули билан жангда мағлубиятга учратганидан сўнг Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Париж бокс бўлимига (PBU) апелляция берди. Улар баҳс натижасига ойдинлик киритишни талаб қилди.
Дзюдочимиз Алишер Юсупов ўтиш босқичидан эркин ўтадиган бўлди. Чорак финалда мағлубиятга учраган грузиялик Гурам Тушишвили дисквалификация қилингани боис ҳамюртимиз тўғридан-тўғри бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов медаллар учун курашни давом эттиради. Тожикистонлик Темур Раҳимов билан чорак финалда беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашади.
Сафина Садуллаева енгил атлетикачиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этган ҳамюртимиз В гуруҳида 1.95 метр натижа қайд этди.
Олимпия ўйинларида камондан отиш спортида дебют қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун мусобақа ниҳоясига етди. Бугун аралаш жуфтлик дастурининг 1/8 финалида иштирок этган Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги Бреди Эллисон ва Кезей Каухолд (АҚШ) тандемига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўз иштирокини тугатди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Словакиялик Мариус Физел билан баҳс олиб борган ҳамюртимиз чиройли ғалабаси билан чорак финал иштирокчилари қаторидан жой олди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз дастлабки икки уринишни муваффақиятли ўтказди.
Маълумки, "Париж-2024" Олимпиадасида ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов -92 килограмм вазннинг илк жангида италиялик Азиз Аббос Мухидинни мағлубиятга учратганди. Ҳакамлар қароридан норози бўлган Италия бокс федерацияси президенти Флавио Д'Амбрози «Халқаро олимпия қўмитаси ва бокс ҳакамлари Италияни талон-тарож қилди.
UFC президенти Дана Уайт аралаш яккакураш бўйича ирландиялик жангчи, икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди. “Конор қачон қайтишини билмайман.
Британиялик журналист Тейлор O'Ҳиггинс Олимпиада ўйинларининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Руслан Абдуллаевнинг жанги натижасидан норози бўлди. Вазни 63,5 килограммгача бўлган боксчилар ярим финали учун кечган жангда Абдуллаев канадалик Уайтт Сенфордга ютқазиб қўйди – 1:4. Ҳакамлар фақатгина биринчи раундда ўзбекистонлик спортчининг ғалабасини эътироф этди.
Париждаги Олимпия шаҳарчасида Словакия велоспорт жамоаси талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Valeurs actuelles газетаси хабар бермоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.