“Чипталарга бўлган талаб юқори бўлгани учун биз “Уэмбли” стадионида кутилган Жошуа ва Дюбуа жанги учун сиғимни оширишни сўрадик.
Умид қиламизки, бокс тарихида “Уэмбли” стадионига ташриф буюрувчилар сони бўйича рекорд ўрнатамиз”, — деб ёзди Турки ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ташкилотчиларнинг аризаси маъқулланса, бўлажак тадбир Британия бокс турнирларидаги томошабинлар рекордини янгилаши мумкин, бу ҳозирда 94 000 томошабинни ташкил этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.