Леброн ўғлига ўйин вақтида уни ота дейишини тақиқлаган

Леброн ўғлига ўйин вақтида уни ота дейишини тақиқлаган

Тўрт карра НБА чемпиони Леброн Жеймс ўғли Броннига машғулотлар ва ўйинлар пайтида уни ота дейишини тақиқлашини айтди.

39 ёшли Леброн ва 19 ёшли Бронни кейинги мавсумда Лос-Анжелес Лейкерс сафида бирга ўйнашади.

“У иш жойида мени дада деб айта олмайди. Бронни “Дада, менга тўпни оширинг”, деб қичқириб паркет атрофида югура олмайди. Паркетни тарк этишимиз ва дарвозалар ёпилиши билан мен яна ота бўлишим мумкин”, — деди Леброн.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.