Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. Ҳамюртимиз проф фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади.

Боксчиларимиз Халқаро ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетишди

18-31 март кунлари Озорбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ёшлар терма жамоамиз Халқаро ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Ушбу муносабат билан, бугун Олим Муҳамедов бошчилигидаги жамоамиз Бокуга етиб боришди.

Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди (фото)

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримовга “маёр” ҳарбий унвони берилди. Бу ҳақида ўзбекистонлик боксчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

WBC президенти Усик ва Фьюри ўртасидаги жангда 6 нафар ҳакам ишлашини хоҳламоқда

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангда 6 нафар ҳакам ишлаши мумкин.WBC президенти Маурисио Сулаймон 8 март куни бўлиб ўтган Рей Варгас ва Ник Болл ўртасидаги жанг натижасидан норози бўлган.

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 500 минг долларни ташкил этадиган мусобақада иштирок этади

2024 йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда Freestyle Chess GOAT World Series’нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.Турнирнинг мукофот жамғармаси 500 минг доллар деб белгиланди.

WBO рейтинги янгиланди. Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Унга кўра, ўтган ойда 7-поғонада бўлган Муроджон Аҳмадалиев 6-ўринга кўтарилиб олди.

Шоҳжаҳон Эргашев: «Чемпионлик камари учун яна қайтадан уринишни бошлайман»

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг рингга қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимиз 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Таэквондочиларимиз тўлиқ таркиб билан Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олишди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли давр - Париж-2024 Олимпиадаси циклининг квалификацион босқичини катта муваффақият билан тугатмоқда. Жамоа олдига қўйилган биринчи вазифа максимал даражада бажарилди.

Таэквондо. Собиржонова ва Жайсунов Париж-2024 йўлланмасини ҳал қилишди

Хитойнинг Тайян шаҳрида давом этаётган таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнир бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган икки спортчимиз олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди.

Теннис. Зверев — Алкарас баҳси ноодатий ҳолатга кўра қолдирилди

Индиан-Уэллсда бўлиб ўтаётган “Мастерс” турниридан ўрин олган Зверев — Алкарас баҳси асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди. 14-март куни Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда германиялик Александр Зверев (6-рақамли теннисчи) ва испаниялик Карлос Алкарас (2-рақамли теннисчи)га қарши 1/4 финал учрашувини ўтказди.

Таэквондо WT. Бугун Хитойда Париж-2024 лицензион турнири старт олади

Бугун Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё минтақаси учун Париж-2024 лицензион турнири старт олади. Аҳамиятлиси, унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси биринчи кун доирасида даянга чиқади.

Маҳмуд Муродов UFC билан яна 4 та жанг учун шартнома имзолади

Ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик UFC устаси Маҳмуд Муродов промоушен билан шартномани янгилаганини маълум қилди.“Бугун UFC билан 4 та жанг учун янги шартнома имзоладим.

Исроил Мадримовга Tahoe автомобили совға қилинди (фото)

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтиб келди.Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

Шоҳжаҳон Эргашев март ойида панамалик боксчига қарши жанг қилади

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев март ойида навбатдаги жангини ўтказади.Эргашев 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этилаётган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги оқшомда жанг қилади.

Исроил Мадримов ESPN рейтингида топ-3 ликдан жой олди

Американинг ESPN портали бокс бўйича ўз рейтингини янгилади.Унга кўра, ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (10-0-1, 7КО) биринчи ўрта вазн тоифаси рейтингида 3-ўринга кўтарилди.

Дзюдочиларимизнинг кейинги манзили – Тбилиси

22-24 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бўлиб ўтади. Дунёнинг 79 мамлакатидан 472 нафар спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади.

Таэквондо WТ. Икки вакилимиз лицензион турнирда иштирок этади

15-16 март кунлари Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этиладиган ушбу турнирда қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга етиб борди.

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси биринчи бўлиб тўлиқ таркибда Париж—2024 йўлланмаларини нақд қилди

Италиянинг Бусто-Арситсио шаҳрида бокс бўйича 1-жаҳон лицензион мусобақаси ўз якунига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритди.

Жокович фаолиятидаги антирекордни ўрнатди

Дунёнинг 123 рақамли теннисчиси Лука Нарди Индиан-Уэллсдаги “Masters” мусобақасининг учинчи босқичида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичдан устун келди – 6:4, 3:6, 6:3.Нарди биринчи марта рейтингнинг кучли 10 лигидаги рақибни мағлуб этди. Ушбу ўйин олдидан у Индиан-Уэлсда мусобақасининг иккинчи даврасида дунёнинг 50-рақамли теннисчиси Чижен Чанни мағлуб этиб, фаолиятидаги энг яхши ғалабасини қўлга киритган эди.

Бокс. Италиядаги лицензион турнир якунланди

3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди. Унда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоамиз ҳам 9 нафар боксчи билан иштирок этишди.

Бокс. Сабина Бобоқулова ҳам Парижга боради

-50 кг вазндаги боксчимиз Сабина Бобоқулова Италиядаги лицензион турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида япониялик Ринка Киношитага қарши баҳс олиб борди.Ҳакамлар қарорига кўра ғалаба ўзбек боксчисига берилди.

Бокс. Азиза Зокирова ҳам лицензия учун кечган жангда ютқазди

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.-75 кг вазндаги боксчимиз Азиза Зокирова мусобақа Буюк Британия вакили Чантелле Реидга имкониятни бой бериб қўйди.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова лицензия учун кечган жангда мағлубиятга учради

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.-66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақа ярим финал босқичи остонасида Доминикан Республикаси вакили Мария Моронта Эрнандес билан баҳс олиб борди.

UFC. Порье ва Махачев жанги келишиб олиндими?

Енгил вазн тоифасида UFC рейтингида учинчи рақамда сараланган вакили Дастин Порье чемпион Ислом Махачевга қарши жанг ўтказиш борасида келишиб олинмаганини айтди. “Жанг келишиб олинмаган.

Русланбек Абдуллаев Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири якунига етмоқда. Ўзбекистонлик боксчилар турнирнинг ҳал қилувчи баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Лазизбек Муллажонов Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтмоқда. Лазизбек Муллажонов (-92 кг) ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг лицензион мусобақадаги муваффақиятли юришларини давом эттирди.

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Испаниядаги гран-прида 3 та медални қўлга киритди

Испаниянинг Марбелья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Шаҳобиддин Зоиров Мексикада камар учун жанг қилади

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Мексикада камар учун жанг қилади.6 апрель куни Мексиканинг Агуаскалентес шаҳрида бокс бўйича IBA Чемпионлар оқшоми ўтказилади.

Янгиланган IBF рейтингидан 3 нафар боксчимиз жой олди: Аҳмадалиев, Ғиёсов ва Эргашев ўз ўрнида қолди, Мадримов эса...

Халқаро бокс федерацияси (IBF) февраль ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан 3 нафар боксчимиз ўрин олган: Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди; Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди; Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 14-ўринда қолди.

Бокс. Бугун Италияда чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.Эътиборлиси шундаки, бугун 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади ва улар томонидан ҳар бир қозонилган ғалаба, вакилларимиз учун “Париж-2024” Олимпиада ўйинлари йўлланмасини тақдим этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.