Бухорода дўкон ёниб кетди

Бухорода дўкон ёниб кетди


Бухоро туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун соат 12:16 да Бухоро тумани Хонабод маҳалласи Қумрабод қишлоғида жойлашган қурилиш моллари савдо дўконида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида савдо дўконининг тахминан 40 квадрат метр майдонида шифтнинг пластик қопламалари ёнган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. Олов соат 12:40 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланаётгани билдирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.