Вилоят ФВБ қутқарувчилари йўлнинг қатнов қисмида тош тушириш ва тоғ жинсларидан тозалаш ишларини амалга оширди.
Чора-тадбирлар йўл ёқасида ўпирилиш ва тош қулаш хавфи юқори бўлган ҳудудда фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилди.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу довондан ўтувчи автомобиль йўлига тош тушиш хавфи бўлган 17 та жойлардан вилоят ФВБ қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан мажбурий тош тушириш ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, вилоят Фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизими (ФВДқТ) кирувчи хизматлари ҳамкорлигида туширилган тоғ жинслари қатнов қисмидан олиб ташлаш ишлари бажарилди.
Эсдатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тахтақорача довонида Cobalt устига катта тош тушиб кетиши оқибатида 3 киши (уларнинг икки нафари Венгрия фуқароси бўлган) ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.