Университет ва коллежларда қишки таътил қачондан бошланиши маълум бўлди
Талаба ва ўқувчилар кетма-кет 8 кун дам олади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирли Матбуот хизматининг
хабарига кўра, ОТМ талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарорида белгиланган.
Қайд этилишича, таътил 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.