Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Қатар Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва B гуруҳида баҳс олиб борди. Опен турнирида 15 нафар ўзбекистонлик шахматчилар совринли ўринлар учун курашди. Улар орасида энг яхши натижага Нодирбек Абдусатторов (2777) эришди.
Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Абдусатторов сўнгги турда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Луке Мендонса (2642) ни мағлубиятга учратди. Тўққиз имкониятдан 7 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра турнирда совринли учинчи ўринни эгаллади. Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси (Ҳиндистон, 2801) Нодирбек сингари 7 очко билан 2-ўринга эга чиқди.
Qatar Masters 2024 чемпионлиги россиялик Андрей Есипенкога насиб этди. FIDE байроғи остида ўйнаган Есипенко 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Чемпион 25 000, Эргаиси 15 000, Абдусатторов эса 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.