Айримлар Ҳикару Жавоҳирнинг тайёргарлик жамоасига қўшилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.
Накамуранинг ўзи эса бунга ҳазил билан жавоб берди:
“Мен унинг жамоасида эмасман. Фақат 2.Ke2 юриши бўйича бироз маслаҳат беряпман”.
Гап машҳур “Бонгклоуд дебюти” ҳақида кетмоқда. Бу юришда шоҳ ўйиннинг бошидаёқ олдинга чиқади, оқларни рокировка ҳуқуқидан маҳрум қилади, фарзин ва филнинг олдини тўсиб қўяди. Шахматчилар бу дебютдан кўпинча ҳазил тариқасида фойдаланишади.
Жиддий ўйинда бундай ҳаракатни амалга ошириш рақибни очиқчасига масхара қилишни англатади.
Ҳикарунинг ҳазилига кўра, у бу юришни аслида Магнус Карлсенга қарши жаҳон чемпионати учун тайёрлаган. Энди эса ўша тайёргарлигини Синдаров билан бўлишмоқда.
Накамура яна Магнус ҳам Гукешга худди шу юриш бўйича маслаҳат бераётган бўлиши мумкинлигини айтиб, постини шундай якунлади.
«Кўрамиз, Синдаровми ёки Гукешми — 2.Ke2 юришини ким яхшироқ қўллар экан!»
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.