Россиялик эшкак эшувчилар Польшада бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этишдан бош тортди

Россиялик эшкак эшувчилар Польшада бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этишдан бош тортди

Россиялик эшкак эшувчилар сиёсий декларацияни имзолашдан бош тортгани учун Польшада бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатига бормайди. Бу ҳақда ТАССга Россия эшкак эшиш федерацияси раҳбари Алексей Свирин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия томони мусобақа ташкилотчиси сифатида Польша эшкак эшиш ассоциацияси қўйган қўшимча шартларга рози бўла олмайди.

“Улар Россия давлатидан маблағ олмасликлари, Россия билан алоқадор бўлган компаниялар ёки шахслардан ҳомийлик пуллари олмасликлари тўғрисидаги декларацияларни имзолашни истайди”, деди Свирин.

24-25 май кунлари Крушвицеда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.