Мусобақанинг сўнгги кунида Осиё чемпионлари ҳам аниқланди. Жумладан, ўғил болалар ўртасида мамлакатимиз вакиллари Исабек Бийсенбаев, Отабек Шавкатов, Темурбек Нематуллаев, Ҳумоюнмирзо Билолиддинов, Аҳлиддин Маматкаримов, Нурбек Мусинбоев, Исломбек Зиётбоев, Шоҳжаҳон Раҳматов, туркманистонлик Селим Аннаназаров, қозоғистонлик Аббас Раҳат, қизлар ўртасида мамлакатимиздан Рисолатхон Олимова, Зилолажон Қудратова, Гулнур Аманбаева, Анелия Турдибаева, Райхонахон Маматкаримова, қирғизистонлик Саниет Талаибекова, Назми Мундусбаевалар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринларни эгаллаб, Осиё чемпионлари бўлишди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.