Cпорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини вакилларимиз муваффақиятли ўтказди

Cпорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини вакилларимиз муваффақиятли ўтказди

Вьетнамда U23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги кунида эркин кураш бўйича ўтган беллашувларда Умиджон Жалолов ва Зафарбек Отахонов кумуш, Садриддин Даминжонов бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа мазкур қитъа биринчилигини эркин курашчиларимиз 3 тадан кумуш ва бронза, юнон-рум курашчиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза, аёллар курашчиларимиз 3 та бронза билан якунлади.

Энди мазкур давлатда 17 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу биринчиликда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси энг сара курашчилар билан иштирок этиши кутилмоқда. Баҳслар 23 июнь кунидан бошланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.