Жастин Гетжи Илия Топурияни нокаут қилишини айтди

Жастин Гетжи Илия Топурияни нокаут қилишини айтди

UFC'нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, 36 ёшли америкалик спортчи Жастин Гетжи амалдаги чемпион Илия Топурия билан жанг қилиш ниятида эканлигини билдирди.

«Ҳозирда Топурия — катта юлдуз. Аммо у ўзига ҳаддан ортиқ ишонмоқда. Мен уни ноябрда, “Мадисон Сқуаре Гарден”даги турнирда нокаут қилишдан мамнун бўлардим», — дея Гетжининг сўзларини келтиради Sportskeeda нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жастин Гетжи охирги жангини UFC 313 турнирида ўтказган ва унда озарбайжонлик Рафаэл Физиев устидан ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан ғалаба қозонган эди.

Илия Топурия эса профессионал ММА'даги фаолиятида ҳали мағлубият нималигини билмайди ва ҳозирда енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарига эга.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.