Олимпия ўйинлари чемпиони жиддий хавф остида қолди

Олимпия ўйинлари чемпиони жиддий хавф остида қолди

Биатлон бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Лаура Далмейер Покистондаги Қоракорам тоғ тизмасидаги Лайла чўққисига чиқиш чоғида оғир жароҳат олди.

Бу ҳақда унинг менежерига таяниб, DPA агентлиги хабар берди.

31 ёшли Далмейер 28 июль, душанба куни маҳаллий вақт билан тушда тахминан 5700 м баландликда тош қулаши остида оғир шикастланган.

Воқеа содир бўлган вақтда у шериги билан 6069 метр баландликдаги Лайла чўққисига чиқаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.