Ёш таэквондочиларимиз Грузияга йўл олди

Ёш таэквондочиларимиз Грузияга йўл олди

Жорий йилнинг 31 июлидан 3 августига қадар Грузиянинг Батуми шаҳрида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида “Batumi Open — 2025” халқаро турнири бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг ўндан ортиқ давлат терма жамоалари қаторида ўзбекистонлик таэквондо усталари ҳам қатнашади. Мусобақада кадетлар ва ўсмир ёш тоифасидаги беллашувларда ИИВ “ЖАР” cпорт-соғломлаштириш комплекси таэквондочилари – Усмон Абдуғаниев ( — 27 кг), Муҳаммад Дилшодов ( — 29кг), Муҳаммад Али Исмоилов (33 кг) Эъзозахон Раҳмонова ( — 42 кг) ва бошқа спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади ва улар Грузияга йўл олишди.

Ушбу спортчиларимизга ИИВ “ЖАР” cпорт-соғломлаштириш комплексининг таэквондо WT бўйича мураббийси Обиджон Абдураҳмонов мураббийлик қилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.