Бокс. Жон Жонсга иккита суд мажлиси тайинланди

Бокс. Жон Жонсга иккита суд мажлиси тайинланди

Оғир (120 кг гача) ва яримоғир (93 кг гача) вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони яна муаммолар гирдобига тушиб қолди.

Америкалик 38 ёшли аралаш яккакураш устасининг 17 июнь куни Албукеркда (Невада штати, АҚШ) содир бўлган йўл-транспорт ходисаси жойини тарк этгани ҳақидаги иш бўйича иккита суд мажлиси — 14 август ва 2 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда нуфузли MMA Fighting портали мухбири ва инсайдери Деймон Мартин ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, кейинроқ Жонсга қўшимча айблов ҳам эълон қилинади. Жон томони такрорий айбловларни рад этиш тўғрисида илтимоснома киритди, бироқ судья ҳали бу масала бўйича қарор чиқармади.

Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.