Дунёнинг 60 та мамлакатидан келган 300 нафарга яқин спортчилар қаторида ўзбекистонлик атлетлар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришди.
Қизларимиз шпага ва сабля, йигитлар эса шпага, рапира ҳамда сабля йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Исломбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов ва Зуҳриддин Қодировдан иборат йигитлар жамоамиз сабля йўналишида 22, шпагада 23, рапира беллашувларида эса 31-натижани қайд этди.
Аёллар терма жамоамиз эса жамовий шпагада 25, сабля баҳсларида 15-ўринни банд этди. Шу тариқа, жорий йилги Жаҳон чемпионати қиличбозларимиз учун ниҳоясига етди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.