Дзюдо. Давлат Бобонов узоқ танаффусдан сўнг яна машғулотларда

Дзюдо. Давлат Бобонов узоқ танаффусдан сўнг яна машғулотларда

Хабар берганимиздек, шу кунларда катталар терма жамоамиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти.

Бош мураббий Александр Будолин бошчилик қилаётган машғулотларнинг навбатдаги куни тренажёр залида кучга йўналтирилган машқлар билан давом эттирилди.

Машғулотларда узоқ давом этган жароҳатдан сўнг яна таркибга қайтган Токио Олимпиадаси совриндори, жаҳон ва Осиё чемпиони Давлат Бобоновни ҳам кўриш мумкин. Унинг қайтиши шубҳасиз, терма жамоа аъзоларининг руҳиятини янада кўтариб юборди.

Бобонов Париж — 2024 Олимпиадасидан кейин илк бор умумий машғулотларга қайтди. Ушбу йиғин VI Ислом бирдамлиги ўйинлари учун тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб бермоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.