Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фигурали учувчилар иштирокида ўтган мусобақанинг қисқа ва эркин чиқиш баҳсларида София Вирдина аёллар ўртасида 112.08 балл тўплаб, биринчи ўриндан жой олган бўлса, эркаклар орасида Азизмурод Шабазов 107.39 балл жамғарган ҳолда ғолиб бўлди.
Ёшлар тоифасида Виктория Вагапова эркин дастурда, Латифахон Шоисаева қисқа чиқишда олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, 50 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган мазкур мусобақада турли йўналишларда ғолиб ва совриндорлар шоҳсупага кўтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.