Дунёнинг 49 та мамлакатидан жами 350 нафардан зиёд спортчи қатнашган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, якунда 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда Осиё жамоалари орасидаги энг яхши натижани қайд этишди.
Матонатли спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ОАВ вакиллари ҳамда яқинлари томонидан кутиб олинди.
Маълумот ўрнида, Бельгиядаги Жаҳон чемпионатида спортчиларимиздан Маржона Пардабоева ва Покиза Ахмадбекова иккитадан кумуш, Азиз Атахўжаев эса бронза медалига эга чиққанди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.