Федерация бош котиби Азиз Собиров мураббийлар штаби ва дзюдочиларимизни тарихий иштирок билан табриклаб, бу муваффақиятлар давомийлигини сақлаб қолиш, кейинги халқаро мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш асосий вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Шунингдек, учрашув давомида жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли лаҳзалар эътироф этилди, йўл қўйилган хатолар ҳақида гаплашилди ва келажакда алоҳида эътибор талаб қиладиган йўналишлар белгилаб олинди.
Спортчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиш жараёни ва янги юкламаларга тайёргарлиги муҳокама қилинди.
Энди бор эътибор шу ойда Индонезия мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратилади.
Терма жамоамиз йилнинг яна бир катта мусобақасида ўзининг юқори даражасини кўрсатишга бел боғлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.