Ливерпуль — 2025. Кеча рингга кўтарилган барча боксчиларимиз ғалабага эришди

Ливерпуль-2025. Кеча рингга кўтарилган барча боксчиларимиз ғалабага эришди

Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 2-кун баҳслари ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалабага эришди.

— 57 кг: Ҳуморабону Мамажонова — Лаи-Карлиле Али (Янги Зеландия)
Ҳуморабону Янги Зеландия вакиласи Лаи-Карлиле Алини катта устунлик билан мағлуб этди — 5:0. Мамажонова кейинги баҳсини 7 сентябр куни ўтказади.

— 50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев — Наваф Аважий (Саудия Арабистони)
Боксчимиз Саудия Арабистони вакили Наваф Аважийни иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Энди унинг навбатдаги баҳси 9 сентябрда бўлиб ўтади, кейинги рақиб — австралиялик Омер Изаз.

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров — Мурад Кадий (Жазоир)
Жаҳонгир Зокиров жазоирлик Мурад Кадийни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.