Ушбу комплекс мусобақа доирасида дзюдо баҳслари якунига етди. Улуғбек Азизов ва Азиз Ташматов мураббийлигидаги талаба-дзюдочиларимиз Универсиадада 4 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгалладик. Биздан битта олтин медаль кўп жамғарган Қозоғистон терма жамоаси бу борада биринчи бўлди.
Олтин медаль соҳиблари
52 кг: Зарина Жамалова
57 кг: Райҳона Маматова
73 кг: Ҳожиакбар Тошев
+78 кг: Моҳларойим Тухтамишева
Кумуш медаль соҳиблари
48 кг: Рухшона Алишерова
63 кг: Маржона Нуриллаева
66 кг: Шоҳжаҳон Отабоев
100 кг: Муҳаммадали Тангриев
Бронза медаль соҳиблари
60 кг: Камолиддин Бахтиёров
70 кг: Ширинжон Юлдашева
81 кг: Нодир Мавлонбердиев
90 кг: Сардорбек Эркинов.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.