Эркаклар ўртасидаги энг енгил вазн тоифаси ( 50 кг)да иштирок этаётган Шодиёржон Мелиқўзиев турнирдаги ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Бу сафар унга австралиялик Омер Изаз рақиблик қилди. Ҳамюртимиз рақибига нисбатан бўй борасида 20 см. кичик бўлишига қарамай, тўғри танланган тажовузкор тактика эвазига Изазга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0.
Шу тариқа, Шодиёржон чорак финалга йўл олди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.