Ливерпуль — 2025. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи бўлди: Ўзбекистон ёки Қозоғистон?

Ливерпуль-2025. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи бўлди: Ўзбекистон ёки Қозоғистон?

Хабарингиз бор, 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳри катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иккита терма жамоа билан иштирок этган вакилларимиз, 6 та олтин, 2 кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқдилар. Умумжамоа ҳисобида ушбу натижа билан иккинчи бўлдик. Эркаклар ҳисобида эса, 6 та олтин олган жамоамиз тенгсиз бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:

— 60 кг. Абдумалик Халоков
— 65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев
— 75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
— 80 кг. Жавоҳир Умматалиев
— 85 кг. Акмалжон Исроилов
— 90 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медал:

— 65 кг. Навбаҳор Ҳамидова
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров

Бронза медал:

— 48 кг. Сабина Бобоқулова
— 51 кг. Феруза Казакова
— 70 кг. Азиза Зокирова

Бош мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достанов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудов, Шерзод Аҳмаджонов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Тожибаев, Шаҳзода Умарова.

Жамоа раҳбари: Шоҳид Тиллабоев
Жамоа Матбуот котиби: Жалолиддин Юсупов.
Шифокор: Комилжон Расулов

Мусобақада Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Ливерпуль — 2025. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи бўлди: Ўзбекистон ёки Қозоғистон?
Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.