Шарифа Давронова жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида қатнашади
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова бугун Токио шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирокини бошлайди. Ҳамюртимиз бугун кечки дастурда уч ҳатлаб сакраш секторида саралаш босқичида қатнашади.
Афсуски, кеча узунликка сакраш дастурида иштирок этган Анвар Анваров берилган уч имкониятдан фойдалана олмади ва мусобақадаги иштирокини якунлади.