Мазкур тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва федерация мутасаддилари, терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этди.
Конференция давомида делегатлар томонидан федерацияга янги бош котиб сайланди. Унга кўра, Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Дилшод Авазов ушбу лавозимни эгаллади.
Шунингдек, кун тартибига мувофиқ, одоб-ахлоқ ва тафтиш комиссиялари таркиби, федерация уставининг янги таҳрири ҳам тасдиқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.