Бельгиянинг Гент шаҳрида қиличбозлик бўйича “Flemish Open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашган саблячимиз Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.
Ярим финалгача етиб борган ҳамюртимиз финал остонасида франциялик Луизе Клейнга 12:15 ҳисобида имкониятни бой берди. Бугун ушбу дастурдаги йигитларимиз ўз имкониятларини синаб кўришади.