Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Осиё жаҳонда етакчилигини яна бир бор исботлади!

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Осиё жаҳонда етакчилигини яна бир бор исботлади!

Норвегиянинг Фёрде шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати Осиё спортчиларининг куч, техника ва маҳоратда дунёда етакчи мавқени эгаллаб келаётганини яна бир бор яққол кўрсатди.

Мусобақалар 10 кун давом этди ва унда беш қитъадаги 412 нафар спортчи иштирок этди. Энг кўп иштирокчилар Европа ва Осиё қитъаларидан бўлиб, улар жами қатнашчиларнинг 70 фоизидан ортиғини ташкил этди.

Чемпионат якунида жами 144 та медал — 48 та олтин, 48 та кумуш ва 48 та бронза медал ўз эгаларига топширилди. Унда Осиё спортчилари мутлақ устунлик кўрсатиб, 78 та медал, жумладан 32 та олтин медални қўлга киритишди. Бу эса умумий медалларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Европа жамоалари 24 та медал билан чемпионатни якунлади, Панамерика мамлакатлари — 31 та медал, Африка — 9 та, Океания эса атиги 2 та медал олди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Осиё жаҳонда етакчилигини яна бир бор исботлади!
Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани муваффақиятли якунлаб, умумий ҳисобда кучли бешликдан ўрин олди. Жумладан, Олимпия чемпиони ва жаҳон рекордчиси Акбар Жўраев —110 кг вазн тоифасида мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди. У даст кўтаришда 196 кг, умумий ҳисобда эса 428 кг билан икки жаҳон рекордини янгилади ва олтин медални қўлга киритди.

Яна бир ҳамюртимиз, 2016 йилги Олимпия чемпиони Руслан Нурудинов ҳам аъло даражада чиқиш қилиб, яна шоҳсупага кўтарилди. Бу эса ўзбек оғир атлетикасида тизимли тайёргарлик ва юксак спорт мактаби анъаналари мавжудлигини яна бир бор исботлади.

Қайд этиш керак, Акбар Жўраев ва Руслан Нурудиновнинг ғалабалари — бу нафақат шахсий ютуқ, балки ўзбек спортнинг қудратини, шунингдек, Марказий Осиёнинг жаҳон спорт саҳнасинидаги нуфузини юксалтирган муҳим воқеа бўлди.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.