Терма жамоамизнинг 54 кг вазн тоифасидаги аъзоси Жаҳонгир Худойбердиев турнир ярим финалига қадар етиб бориб, финал йўлида Корея Республикаси вакили Сё Ёнсу билан баҳс олиб борди.
Шиддатли кечган баҳсда таэквондо ватани вакилига имкониятни бой бериб қўйган бўлсада, Жаҳонгир Худойбердиев терма жамоамиз ҳисобига Жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этди.
Шу тариқа, ўзининг ишончли ва иродали жанглари билан ёш спортчимиз Жаҳонгир Худойбердиев фаолиятида илк бор Жаҳон чемпионати совриндорига айланди. Бу терма жамоамизнинг Уси 2025 Жаҳон чемпионатидаги дастлабки медали ҳисобланади. Мусобақа давом этади.
Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси Жаҳонгир ва унинг яқинларини, барча ҳамюртларимизни мазкур натижа билан муборакбод этади!
Манба: https://t.me/uzbtaekwondowt
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.