Мазкур учрашув Баҳрайн томонининг ташаббуси билан ташкил этилиб, суҳбат давомида Шахрилло Махмудов мамлакатимизда спортчиларни тайёрлаш тизими, селекция жараёнлари ҳамда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш борасидаги илғор тажрибалар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этди.
Ўз навбатида, Баҳрайн томони Ўзбекистон спортчиларининг сўнгги йилларда қўлга киритаётган ютуқларини юқори баҳолаб, уларнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини кузатиб бораётганликларини ва бу натижалар катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.
Учрашув чоғида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги ташаббусларни амалга ошириш ҳамда халқаро миқёсдаги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон ва Баҳрайн спортчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, қўшма йиғин машғулотларини ташкил этиш ва бу йўналишда ҳамкорлик шартномасини имзолаш режалаштирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.